Контактная информация:

Адрес:

700197, Республика Узбекистан, г.Ташкент, ул. Интизор, 68.

Тел.:

65-22-52 (деж.),

65-17-53 (факс),

65-13-55 (секретариат).

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

На главную >>> Электронная библиотека >>> Жиноят хуқуқи


Жиноят хуқуқи. Умумий қисм.

Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2004.


 

Дарслик олий таълимнинг 380000 – «Ҳуқуқ» соҳаси, 5380100 – «Юриспруденция» йўналиши учун «Жиноят ҳуқуқи» фанидан намунавий дастур ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги қонуни билан тасдиқланган амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига асосан тайёрланган.

Унда жиноят ҳуқуқининг Умумий қисмига тегишли: «жиноят ҳуқуқи» тушунчаси, унинг вазифалари, принциплари ва тизими, жиноят қонунчилигининг функциялари, тузилиши ва амал қилиши, «жиноий жавобгарлик» тушунчаси, унинг асослари ва бошқа масалалар ёритилган.
Тингловчилар, талабалар, адъюнктлар ва аспирантлар, шунингдек таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг амалиётчи ходимлари учун мўлжалланган.
 

Муаллифлар жамоаси:

 

А. С. Якубов, юридик фанлар доктори - муқаддима, 1, 2, 9, 10, 11-боблар; 8-боб (Р. Кабулов билан ҳаммуаллифликда); 17-боб (З. С. Зарипов билан ҳаммуаллифликда); 18, 19-боблар (Қ. Мирзажанов билан ҳаммуаллифликда); 20-боб ( Б. А. Миренский билан ҳаммуаллифликда);

Р. Кабулов, юридик фанлар доктори - 4, 5, 6, 7-боблар; 8-боб (А. С. Якубов билан ҳаммуаллифликда);

З. С. Зарипов, юридик фанлар доктори - 16-боб; 17-боб (А. С. Якубов билан ҳаммуаллифликда);

М. М. Қодиров, юридик фанлар доктори - 12, 13-боблар;

Қ. Мирзажанов, юридик фанлар доктори, профессор - 18-боб, 19-боб (А. С. Якубов билан ҳаммуаллифликда);

Б. А. Миренский, юридик фанлар доктори, профессор - 14-боб; 20-боб (А. С. Якубов билан ҳаммуаллифликда);

Ю. С. Пулатов, юридик фанлар доктори, профессор - 3, 15-боблар

 

 

МУНДАРИЖА

МУҚАДДИМА
I боб. «Жиноят ҳуқуқи» тушунчаси, унинг вазифалари, принциплари ва тизими. Жиноят ҳуқуқи фани
1. «Жиноят ҳуқуқи» тушунчаси, унинг вазифалари, предмети ва методологияси
2. Жиноят ҳуқуқининг принциплари
3. Жиноят ҳуқуқига оид сиёсат
4. Жиноят ҳуқуқи фани
II боб. Жиноят қонуни
1. Жиноят қонуни ва унинг аҳамияти
2. Ўзбекистон жиноят қонунларининг тарихи
3. Жиноят кодексининг тузилиши
4. Жиноят қонунларининг ҳудуд бўйича амал қилиши
5. Жиноят қонунининг вақт бўйича амал қилиши
6. Жиноят қонунларини шарҳлаш
III боб. «Жиноят» тушунчаси
1. «Жиноят» тушунчаси ва унинг ижтимоий моҳияти
2. Жиноятнинг бошқа ҳуқуқбузарликлардан фарқлари
3. Жиноятларни таснифлаш
IV боб. Жиноят таркиби
1. «Жиноят таркиби» тушунчаси ва аҳамияти
2. Жиноят таркибининг тузилиши. Жиноят таркибининг элементлари ва уларни таърифловчи белгилар
3. Жиноят ва жиноят таркибининг ўзаро муносабати
4. Жиноят таркибининг турлари
V боб. Жиноят объекти
1. «Жиноят объекти» тушунчаси ва унинг аҳамияти
2. Жиноят объектининг турлари
3. Жиноят предмети
VI боб. Жиноятнинг объектив томони
1. «Жиноятнинг объектив томони» тушунчаси ва унинг аҳамияти
2. Жиноий қилмиш - ҳаракат ёки ҳаракатсизлик
3. Жиноий оқибат
4. Ижтимоий хавфли қилмиш ва жиноий оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш
5. Жиноят содир этиш вақти, жойи, ҳолати, услуби, қурол ва воситалари
VII боб. Жиноят субъекти
1. «Жиноят субъекти» тушунчаси
2. Жиноий жавобгарликнинг вужудга келиш ёши
3. Ақли расолик ва унинг мезонлари жиноий жавобгарликнинг зарурий шарти сифатида. «Ақли норасолик» тушунчаси ва унинг мезонлари
4. Жиноятнинг махсус субъекти
VIII боб. Жиноятнинг субъектив томони
1. Жиноятнинг субъектив томони тушунчаси, белгилари ва аҳамияти
2. Айб ва унинг шакллари
3. Мураккаб айбли жиноят
4. Жиноятнинг мотиви ва мақсади
5. Юридик ва фактик хатолар, уларнинг жиноий жавобгарлик ва жиноятни квалификация қилишга таъсири
6. Айбсиз ҳолда зарар етказиш
IX боб. Жиноий жавобгарлик асослари
1. «Жиноий жавобгарлик» тушунчаси
2. Жиноий жавобгарлик ва жиноят ҳуқуқига оид муносабатлар
3. Жиноий жавобгарлик асослари
X боб. Қасддан содир этилган жиноят босқичлари
1. Қасддан содир этилган жиноят босқичлари ва турлари
2. Жиноятга тайёргарлик кўриш
3. Жиноят содир этишга суиқасд қилиш
4. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш
XI боб. Жиноятда иштирокчилик
1. «Жиноятда иштирокчилик» тушунчаси
2. Жиноятда иштирокчилик турлари
3. Иштирокчилик шакллари
4. Жиноятда иштирок этганлик учун жавобгарлик доираси
5. Жиноятга дахлдорлик
XII боб. Бир қанча жиноят содир этиш
1. «Бир қанча жиноят содир этиш» тушунчаси
2. Такроран жиноят содир этиш
3. Жиноятлар мажмуи
4. Рецидив жиноятлар
XIII боб. Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар
1. Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар ва уларнинг турлари
2. Кам аҳамиятли қилмишлар
3. Зарурий мудофаа
4. Охирги зарурат
5. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш
6. Буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш.
7. Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик
XIV боб. Жазо тушунчаси ва мақсади
1. Жазо тушунчаси ва моҳияти. Жазо белгилари
2. Жазодан кўзланган мақсад
3. Жазонинг самарадорлиги ва уни юксалтириш чоралари
4. Либераллаштириш сиёсати муносабати билан жазо қўллаш борасидаги ўзгаришлар
XV боб. Жазо тизими ва турлари
1. Жазо тизими ва унинг аҳамияти
2. Асосий жазолар
3. Қўшимча жазолар
4. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш
5. Ўлим жазоси
XVI боб. Жазо тайинлаш
1. Жазо тайинлашнинг умумий асослари
2. Жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар
3. Енгилроқ жазо тайинлаш
4. Тамом бўлмаган ва иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жазо тайинлаш
5. Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш
6. Бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш
7. Жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари
8. Дастлабки қамоқ вақтини ҳисобга олиш
9. Жазо муддатларини ҳисоблаш
XVII боб. Жавобгарликдан озод қилишнинг турлари
1. Жавобгарликдан озод қилиш ва унинг турлари
2. Жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги сабабли жиноий жавобгарликдан озод қилиш
3. Қилмиш ёки шахс ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш
4. Айбдорнинг ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш
5. Ярашганлик муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш
6. Касаллик туфайли жавобгарликдан озод қилиш
7. Амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиш
XVIII боб. Жазодан озод қилиш. Судланганлик
1. Жазодан озод қилиш, унинг турлари ва уни ўташ
2. Жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш
3. Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш
4. Айбдорни чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш
5. Шартли жазо белгилаш
6. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш
7. Жазони енгилроғи билан алмаштириш
8. Касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш оқибатида жазодан озод қилиш
9. Амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан озод қилиш
10. Судланганлик
XIX боб. Вояга етмаганлар жавобгарлигининг хусусиятлари
1. Вояга етмаганлар жиноий жавобгарлиги ва жазоланиши шартларининг умумий тавсифи
2. Вояга етмаганларга нисбатан қўлланиладиган жазолар тизими ва уларнинг вазифаси
3. Вояга етмаганларни мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш
4. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш
XX боб. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари
1. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ва уларнинг юридик табиати
2. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг турлари, уларни тайинлаш, муддатини узайтириш, ўзгартириш ва бекор қилиш
3. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан қўлланиладиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари
 

 

 

 

   
 

    © Академия МВД Республики Узбекистан, 2005