|
|
Санъаткорлар билан учрашув
|

2011 йил 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20
йиллик байрамига бағишлаб ИИВ Академиясининг Маънавият ва маърифат
марказида Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курслари
курсантларининг Тошкент давлат Миллий рақс ва хореография олий
мактабининг профессор-ўқитувчилари ва бир гуруҳ таниқли рақс
усталари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирга Тошкент давлат Миллий рақс ва хореография олий
мактабининг ректори, Ўзбекистон халқ артисти Гули Разаковна Хамраева,
шу олий мактаб Ўзбек рақси бўлимининг бошлиғи Сайёра Тўраева ҳамда
шу мактабда таҳсил олаётган талабалар Гуландон Куранбаева ва Дилором
Мадраҳимова ташриф буюрдилар.
Учрашувда санъаткорлар рақс санъатининг аҳамияти, бугунги аҳволи
ва турли жанрлари тўғрисида сўзлаб бердилар, курсантларнинг мавзуга
оид саволларига жавоб бердилар.
Тошкент давлат Миллий рақс ва хореография олий мактабининг
талабаси Гуландон Куранбаева қадимий ўзбек миллий рақси ҳисобланган
“Хоразм лазги”сини маҳорат билан ижро этиб берди. Дилором
Мадраҳимова “Уйқудаги малика” балетидан партия ижро этди.
Курсантлар учрашув сўнгида тадбирга ташриф буюрган санъаткорларга
қизиқарли учрашув учун ташаккур билдирдилар, уларга гулдасталар ва
эсдалик совғалари тақдим этидар.
|