|
2011 йил 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академиясида таълимнинг кундузги шаклига кириш имтиҳонлари бўлиб
ўтди.
Кириш имтиҳонлари Ўзбекистон
Республикаси Давлат Тест маркази томонидан тарих, она
тили ва адабиёт, чет тили фанларидан тест шаклида
ўтказилди.
Бу йил Академиямизда ўқишни кўп йигит-қизлар
истадилар. Бир ўринга 5 дан ортиқ абитуриент
хужжатларини топширди. Баъзи
регионлар бўйича бир ўринга 10 дан абитуриент хужжат
топширдилар.
Яқин кунларда синовлардан
муваффақиятли ўтган ва Академия тингловчилари сафига
қабул қилинганларда ҳаётнинг янги босқичи бошланади -
тўрт йил давом этадиган қийин, лекин қизиқарли ўқиш.
Ушбу ўқишни битказгач улар давлатимизнинг ҳуқуқий
тартиботни ҳимоячилари сафини тўлдирадилар. |