І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І English І      

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

Ишонч телефонлари:

265-22-56

265-91-39

265-17-52

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси вакилларининг Академияга ташрифи

 

Инсоннинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш Академия фаолиятининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Ушбу йўналишда турли халқаро ташкилотлар билан амалий алоқалар доимий равишда ривожланмоқда ва кенгайиб бормоқда.

2011 йилнинг 28 июль куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Америка, Европа ва Марказий Осиё департаменти раҳбари Джанни Магаццени ва ушбу департамент ходими Дмитрий Алешкевичлар Академияга ташриф буюрдилар. Ушбу ташриф Академия билан БМТнинг мазкур таркибий бўлинмаси ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган. Учрашувда Академия бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Т. Турғунов, ИИВ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармасининг бошлиғи И. Т. Турғунов, ИИВ ва Академиянинг масъул ходимлари иштирок этдилар.

Меҳмонлар мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун малакали кадрлар тайёрлаш, уларга инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида халқаро андозалар доирасида таълим берилиши борасида Академия олдида турган вазифалардан хабардор бўлдилар. Академия даргоҳида ушбу йўналишда салмоқли ишлар амалга оширилаётгани, инсон ҳуқуқлари назарияси ва амалиёти кафедраси фаолият юритаётгани, инсон ҳуқуқлари бўйича Ресурс маркази ташкил қилингани, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш механизмини янада такомиллаштиришга қаратилган турли тадбирлар, халқаро семинар-тренинглар ўтказилаётгани қайд этиб ўтилди.

Д. Магаццени Академия профессор-ўқитувчилари таркибининг бундай фаолияти, шубҳасиз, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан инсон ҳуқуқлари таъминлаш бўйича халқаро андозалар ва миллий қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамиятини янада чуқурроқ тушунишларига кўмаклашишига ишонч билдирди ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Академия билан бу йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш уйғотганлигини баён қилди.

Ташриф чоғида меҳмонлар Академиянинг асосий йўналишлари тўғрисида маълумот олдилар, ички ишлар идоралари ходимларини касбий тайёргарлигини такомиллаштириш борасидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилдилар. Улар шунингдек, Академиянинг бир қатор бўлинмалари: Инновацион педагогик технологиялар маркази, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ресурс маркази, Тест маркази фаолияти билан танишиш имконига эга бўлдилар. Меҳмонлар Академиянинг таълим салоҳиятини юксак баҳоладилар ва унинг турли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги натижаларидан қониқиш ҳосил қилганликларини изҳор этдилар.
 

 

 

 

 

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2011