І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І English І      

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

Ишонч телефонлари:

265-22-56

265-91-39

265-17-52

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

ИИВ Академиясида янги ўқув йили бошланди

 

2011 йил 18 август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг саф майдонида янги 2011–2012-ўқув йилининг бошланишига бағишланган тантанали митинг ўтказилди. Унда Академиянинг барча доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиби иштирок этди.

Ушбу тадбирни Академия бошлиғи полковник Ш.Т.Икрамов очди ва барча йиғилганларни янги ўқув йилининг бошланиши билан муборакбод этди.

Тадбирда Академия фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Э.К.Арифжанов, профессор-ўқитувчилар номидан жиноятларни олдини олиш кафедраси бошлиғи полковник И. Исмаиловлар сўзга чиқиб, бугун ушбу таълим даргоҳида тингловчи-курсантларга яратилаётган шарт-шароитлар, Академия моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, таълим ва тарбия жараёнида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида нутқ сўзладилар ва барчани янги ўқув йилининг бошланиши билан табрикладилар.

Шунингдек, тадбирда Академия раҳбарияти томонидан янги ўқув йили муносабати билан профессор-ўқитувчилар зиммасига касб маҳоратларини ошириб бориш, замон талабларига мос дарслик ва ўқув қўлланмалари яратиш, мутахассисликлар бўйича дарс машғулотларини амалиёт билан узвий боғлиқ ҳолда ўтиш, тингловчи-курсантларни билимли, маънавий етук, жисмонан соғлом, она Ватанга муҳаббат ва хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялаш вазифаси юклатилди. Ўз навбатида, тингловчи-курсантлар учун хизмат интизоми ва қонунчиликка, Академияда ўрнатилган кун тартибига риоя қилиш, ўқув фанларини юқори кўрсаткичлар билан пухта ўзлаштириш каби бир қатор аниқ вазифалар белгилаб берилди.
 

 

 

 

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2011