І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І English І      

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

Ишонч телефонлари:

265-22-56

265-91-39

265-17-52

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

ИИОлари профилактика тизимида ислоҳотлар натижалари ва истиқболлари

 

2011 йилнинг 25 август куни Жиноятларнинг олдини олиш кафедраси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган «ИИОлари профилактика тизимида ислоҳотлар натижалари ва истиқболлари» мавзусида умумакадемик конференция ўтказилди.

Тадбирда ИИВ ҲООББ, Тошкент шаҳар ИИБ ҲООБ, Тошкент вилоят ИИБ ҲООБ вакиллари, республика болалар ижтимоий мослашув маркази, Академиянинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашишдаги долзарб масалалар лойиҳаси, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлимидан илмий ходимлар ҳамда юридик фанлар кафедраларидан профессор-ўқитувчилар, шунингдек 3 ва 4-ўқув курсида жиноятларнинг олдини олиш фаолияти мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган тингловчилар иштирок этдилар.

Конференцияда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизматлари тизимида олиб борилган ислоҳотлар, уларнинг натижалари ва истиқболлари, шунингдек милиция таянч пунктларининг аҳоли турар жойларида жиноятларнинг олдини олиш фаолияти, маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни юритиш, профилактика инспекторларининг жамоатчилик билан ҳамкорлиги, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи шахслар билан ишлаш фаолиятини такомиллаштириш муаммоларига оид масалаларга бағишланган маърузалар тингланди ва муҳокама қилинди.

Тадбир жараёнида қилинган маърузалар ва чиқишлар барча қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди ва қизғин баҳс-мунозараларга уланиб кетди. Конференция якунида ички ишлар идораларининг профилактика хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
 

 

 

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2011