І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І English І      

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

Ишонч телефонлари:

265-22-56

265-91-39

265-17-52

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

Навбатдаги меҳр-мурувват тадбири

 

2011 йилнинг 1 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги байрами муносабати билан ИИВ Академияси жиноятларнинг олдини олиш кафедрасининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва кундузги таълимнинг “Жиноятларнинг олдини олиш фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган 3–4-курс тингловчилари иштирокида Тошкент шаҳар Юнусобод туман халқ таълими бўлимига қарашли 21-сонли Меҳрибонлик уйида навбатдаги меҳр-мурувват тадбири ўтказилди.

Академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар таркиби ва тингловчилар номидан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига қимматбаҳо совғалар улашилди, уларни чин кўнгилдан табриклаб, илиқ ва самимий тилаклар билдирилди.

Ушбу тадбир 2007 йилдан буён олиб борилаётган хайр-саховат ишларининг мантиқий давомидир.

Меҳрибонлик уйининг тарбиячи ва тарбияланувчилари кўрсатилган ғамхўрлик учун чуқур миннатдорчилик билдирдилар ва бундай ҳамкорликнинг давом эттирилишига ишонч билдирдилар.

 

 

 

 

 

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2011