|
|
Танлов якунлари эълон қилинди |
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги байрами
арафасида ИИВ Академиясида 2010–2011-ўқув йилининг “Энг яхши
кафедра(цикл) бошлиғи”, “Энг яхши профессор”, “Энг яхши доцент”,
“Энг яхши ўқитувчи”, “Энг яхши ўқув-методик кабинет бошлиғи”, “Энг
яхши стажёр-тадқиқотчи-изланувчи” номинациялари бўйича танлов
якунлари эълон қилинди.
|
 |
 |
Танловда жиноятларнинг олдини олиш кафедрасининг бошлиғи,
юридик фанлар доктори, профессор И. Исмаилов – “Энг яхши
кафедра(цикл) бошлиғи”, давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи
кафедрасининг бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Х.Т.
Одилқориев – “Энг яхши профессор”, иқтисодий фанлар
кафедрасининг доценти, иқтисод фанлари номзоди Ш.Р. Қобилов –
“Энг яхши доцент”, жиноят ҳуқуқи кафедрасининг катта ўқитувчиси
– М. М. Қаландаров – “Энг яхши ўқитувчи”, Ўзбекистон тарихи
кафедраси ўқув-методик кабинетининг бошлиғи Қ.А. Рўзиев – “Энг
яхши ўқув-методик кабинет бошлиғи”, илмий-педагог кадрлар
тайёрлаш бўлимининг стажёр-тадқиқотчи-изланувчиси С.Н. Гордеев –
“Энг яхши стажёр-тадқиқотчи-изланувчи” номинациялари бўйича
ғолиб деб топилдилар.
Ғолибларни чин кўнгилдан табриклаймиз!
|