І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І English І      

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

Ишонч телефонлари:

265-22-56

265-91-39

265-17-52

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича давра суҳбати

 

2011 йил 14 октябрь куни ИИВ Академиясида инсон ҳуқуқлари назарияси ва амалиёти кафедраси томонидан ташкил этилган «Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг ўта шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенция қоидаларининг ички ишлар идоралари ходимлари фаолиятида бажарилиши» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Академиянинг профессор-ўқитувчилари ва малака ошириш факультети тингловчилари иштирок этдилар.

Инсон хуқуқлари малака ошириш факультетида “Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси” ҳамда “Инсон ҳуқуқлари ва ички ишлар органлар фаолияти” фанлари доирасида ўрганилмоқда. Ушбу фанларга Қийноққа қарши конвенция бўйича махсус мавзулар киритлган.

Ички ишлар идоралари ходимларига мазкур махсус курсларни ўқитишни ўз ичига олган методологик ёндашув Академияда ишлаб чиқилган ва тажрибадан ўтган. У инсон ҳуқуқлари бўйича мазкур Конвенциянинг принциплари ва мазмунига, шунингдек Ўзбекистонда мустақиллик йилларида яратилган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмига асосланган ҳолда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган.

Давра суҳбатида инсон ҳуқуқларини таъминлашда Қийноққа қарши конвенция нормаларининг аҳамиятига бағишланган мультимедиа тақдимоти бўлиб ўтди.

Муҳокама жараёнида бу каби тадбирлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган халқаро стандартлар ва миллий қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамиятини чуқурроқ тушунишга хизмат қилиши ҳақидаги умумий фикр билдирилди.
 

 

 

 

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2011