І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І English І      

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

Ишонч телефонлари:

265-22-56

265-91-39

265-17-52

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

Тил ва маънавият

 

2011 йил 20 октябрь куни ИИВ Академиясида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кунга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Академиянинг профессор-ўқитувчилар таркиби, тингловчилари, шунингдек малака ошириш факультетига келган ички ишлар идоралари амалиётчи ходимлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг профессори, филология фанлари доктори, таниқли олим Б.Тўхлиев, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик, ИИВ Академияси Таҳририят-ноширлик бўлимининг бошлиғи С.А.Раззоқов, Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедралари илмий-методик кенгашининг раиси, иқтисод фанлари номзоди, доцент Ш.Р.Қобиловнинг “Давлат тили тўғрисида”ги қонуннинг ҳаётга жорий этилиши билан боғлиқ масалалар кўтарилган маърузалари тингланди ва муҳокама этилди.

Маърузаларни муҳокама қилиш вақтида тилни бебаҳо маънавий мерос, миллатнинг шаъни ва таянчи сифатида авайлаб асраш, унга масъулият билан муносабатда бўлиш бугун айниқса катта аҳамият касб этаётгани ҳақидаги умумий фикрлар билдирилди.

Тадбир сўнгида тингловчилар ижросида она тилига бағишланган шеърлар янгради.
 

 

 

 

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2011