І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І English І      

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

Ишонч телефонлари:

265-22-56

265-91-39

265-17-52

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

Оқ йўл, сержантлар!

 

2011 йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг саф майдонида Сержантлар таркибини тайёрлаш бўйича олий курслар курсантларининг навбатдаги битирувига бағишланган тантана бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири генерал-лейтенант Б.А.Матлюбов, вазир ўринбосари полковник А.Ш.Мирзаев, ИИВ бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда тантанага таклиф қилинган меҳмонлар иштирок этдилар.

Академия бошлиғи полковник Ш.Т.Икрамов тадбирни очар экан, ушбу таълим муассасасида курсантлар тажрибали мураббийлар раҳбарлигида чуқур билим олиб, танлаган мутахассисликларининг сир-асрорларини пухта ўзлаштирганликларини қайд этди, улар ИИВ Академияси Олий курсларининг битирувчиси деган юксак номни оқлаб, Ватан олдидаги бурчларини шараф билан бажаришларига ишонч билдирди.

Шундан сўнг курсантларга дипломлар тарқатилди.

Битирувчилар сафда

Битирувчиларга табрик

 

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Б.А.Матлюбов битирувчиларни ҳаётидаги унутилмас воқеа билан табриклар экан, ҳуқуқ-тартибот ҳимоячиси касби учун мустаҳкам ирода, юксак масъулият, юқори малака талаб қилинишини таъкидлаб ўтди. У битирувчиларнинг Олий курсларда олган билимлардан ўз касбий фаолияти жараёнида самарали фойдаланишлари, бор куч-ғайратларини хизмат ва фуқаролик бурчини намунали бажаришга қаратишлари, Ички ишлар вазирлиги ва Академиянинг юксак ишончини оқлашларига умид билдирди.

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Матлюбов Б.А.

аълочиларга дипломларни топширяпти

Академия Жанговар Байроғи билан хайрлашув

Тантанали марш

 

Битирувчиларни ота-оналар номидан – Ф.У.Исаева, таълим муассасаси ўқитувчилар таркиби номидан Олий курслар махсус фанлар цикли бошлиғи М.З.Зиёдуллаев табрикладилар.

Бунга жавобан битирувчилар номидан кичик сержант А.А.Пирназаров сўзга чиқди.

Бундай фарзандлар билан фахрланса бўлади!

 

 

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2011