|
|
Криминалистик полигонининг очилиши |
Битирув тантанасидан сўнг Академия криминалистик полигонининг
фаолияти бошланишига бағишланган тадбир ҳам бўлиб ўтди.
Криминалистика полигонининг ҳудудида автомобиль йўлининг бир қисми,
хонадон, чойхона, дўкон, ёрдамчи хоналар макетлари жиҳозланган,
портлаш жойининг макети, тегишли мультимедиа воситаларига эга
синфхона фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилганлиги, Академиянинг
кундузги таълим, Олий академик курслар, Сержантлар таркибини
тайёрлаш бўйича олий курслар ҳамда Ички ишлар органлари
офицерларининг малакасини ошириш факультетида таълим олаётган
тингловчи ва курсантларга йўл-транспорт ҳодисаси, безорилик, ўғрилик,
талончилик, босқинчилик, одам ўлдириш, наркотик воситалар ёки қурол-яроғларни
ноқонуний сақлаш жиноятлари бўйича тергов-тезкор гуруҳи таркибида
тегишли ходимнинг ҳаракатларини бажаришни, жиноят изларини топиш,
қайд этиш ва расмийлаштириш усулларини, процессуал ҳужжатлар тузиш,
ҳодисанинг содир бўлишига оид тусмоллар ишлаб чиқиш ва текшириш
усуллари ҳамда методикасини ўргатиш режалаштирилаётгани ҳақида ички
ишлар вазирига ахборот берилди.
Ушбу тадбирда ички ишлар вазири, вазирлик соҳавий хизматларининг
раҳбарлари, Академия профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчи ва
курсантлари иштирок этдилар.
|
 |
 |
|
 |
 |
Криминалистик полигоннинг фаолияти билан танишиш жараёнида
ички ишлар вазири Б.А.Матлюбов тайёрланган шарт-шароитлардан
Ички ишлар идоралари офицерларининг малакасини ошириш
факультетига қайта тайёрлаш ва малака оширишга келган ички ишлар
ходимларининг касб маҳоратини оширишда, уларнинг амалий
кўникмаларини синовдан ўтказишда ҳам кенгроқ фойдаланиш
зарурлиги, шунингдек криминалистик полигонда шакллантирилган
кўникмалардан ҳар қайси битирувчининг ички ишлар идораларининг
амалий фаолиятида эркин фойдалана олишига эришиш, жумладан
нафақат эксперт-криминалистика соҳаси бўйича, балки «Тергов
фаолияти», «Тезкор-қидирув фаолияти», «Жиноятларнинг олдини олиш
фаолияти» мутахассисликлари бўйича таълим олган тингловчилар ҳам
ҳодиса содир бўлган жойда қолдирилган изларни топиш, қайд қилиш
ва процессуал расмийлаштириш кўникмаларига эга бўлиши шартлигини
ва бу ишларда криминалистик полигоннинг аҳамияти катталигини
таъкидлади.
|