|
2011 йил 25 ноябрь куни ИИВ Академиясининг ўқув полигонида
Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курслари 15-йиғин курсантларининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фахрийлари билан
учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар
кенгаши раисининг ўринбосари истеъфодаги генерал-майор Э.Н. Норгитов,
истеъфодаги генерал-майор Р.К. Каримов ва Академия фахрийлар
кенгашининг раиси истеъфодаги полковник Э. Қ. Арифжонов иштирок
этишди.
Фахрийлар Олий курслар сафига қабул қилинган курсантларга
ички ишлар тизимида босиб ўтган хизмат йўллари, ушбу соҳанинг
машаққатли, аммо шарафли томонларини сўзлаб бердилар.
Фахрийлар курсантларга ўз касбларининг фидойиси бўлишларига,
келажакда хизмат вазифаларини бажаришда учрайдиган ҳар қандай
тўсиқларни сабот билан енгиб, юқори мартабаларга эришишларига тилак
билдирдилар.
Тадбир мазмунли ўтди, фахрийларнинг мароқли суҳбатлари, берган
ўгитлари курсантларда жуда катта таассурот қолдирди.
Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курсларининг курсантлари
номидан сўзга чиққан 11-гуруҳ курсанти И.И.Рахимхўжаев фахрийларга
қизиқарли учрашув учун миннатдорчилик билдирди.
|