І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І English І      

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

Ишонч телефонлари:

265-22-56

265-91-39

265-17-52

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатишга қарши курашнинг ҳуқуқий чоралари

 

2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида жиноят ҳуқуқи кафедраси ташаббуси билан «Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатишга қарши курашнинг ҳуқуқий чоралари» мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференцияда ИИВ Академиясининг профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари иштирок этдилар.

Тадбирни жиноят ҳуқуқи кафедрасининг бошлиғи профессор Р. Кабулов кириш сўзи билан очиб, таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш билан боғлиқ жиноятларга қарши курашнинг долзарблиги, ушбу турдаги жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда уларнинг олдини олиш муаммоларига оид назарий ва амалий жиҳатларга батафсил тўхталди.

Конференция давомида «Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш жиноятининг ижтимоий хавфлилиги ва жавобгарлик асослари», «Жинсий алоқа йўли билан юқадиган касалликлар ҳақида умумий маълумот ва уларнинг профилактикаси», «Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш жиноятини квалификация қилиш муаммолари», «Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш учун жавобгарликни назарда тутувчи нормаларни такомиллаштириш масалалари» мавзуларидаги маърузалар тингланди.

Конференцияда таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, мазкур жиноятларни квалификация қилиш, уларни содир этганлик учун жавобгарлик ва жазо чораларини қўллаш жиноят қонунчилиги принциплари ва жазонинг мақсадларига мос келиши лозимлиги, ушбу соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечими ҳамда бу турдаги жиноятларга қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинди.

Конференция натижаси бўйича таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатишдан иборат жиноятларга қарши курашнинг жиноий-ҳуқуқий чораларини суд-ҳуқуқ амалиётида тўғри қўллаш, Жиноят кодексида ушбу турдаги жиноятлар учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи нормаларни такомиллаштириш, уларга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, мазкур жиноятларга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир қатор таклифлар ишлаб чиқилди.

 

 

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2011