І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І English І      

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

Ишонч телефонлари:

265-22-56

265-91-39

265-17-52

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

Ҳозирги замоннинг асосий тажовузлари: терроризм, наркобизнес, одам савдосига қарши кураш жараёнида инсон ҳуқуқларини таъминлаш

 

2011 йил 29 ноябрь – 1 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори билан ҳамкорликда «Ҳозирги замоннинг асосий тажовузлари: терроризм, наркобизнес, одам савдосига қарши кураш жараёнида инсон ҳуқуқларини таъминлаш» мавзуида халқаро семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда ИИВ Академиясининг профессор-ўқитувчилари, ЕХҲТнинг тегишли халқаро экспертлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, олий таълим муассасалари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни очиш вақтида ИИВ Академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Т. Тургунов ва ЕҲХТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори элчи Иштван Венцель семинар-тренинг мавзуининг долзарблигини, ҳозирги даврда терроризм, наркобизнес ва одам савдосига қарши кураш алоҳида аҳамият касб этаётганлигини айтиб ўтдилар.

Фуқароларимизнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишларининг кафолати ва уларнинг хавфсизлиги, эркинлигини таъминлаш мақсадида республикамизда ўтган йиллар мобайнида бундай жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш борасида аниқ мақсадга қаратилган ишлар амалга оширилди. Жумладан, ИИВ Академияси томонидан ҳам бу борада қатор тадбирлар ўтказилиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлаш, жиноятчиликнинг барча кўрининшларига қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорлик ривожлантирилмоқда. ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори тренинг иштирокчиларига терроризм, наркобизнес ва одам савдосига қарши кураш жараёнида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги тажриба алмашувлари ҳамма учун фойдали эканлигини ва шу боис бундай тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Машғулотлар давомида халқаро экспертлар семинар иштирокчиларини ЕХҲТга аъзо мамлакатларда трансмиллий жиноятларга қарши курашнинг ташкил қилиниши билан таништирдилар.

Семинарда Академия профессор-ўқитувчилари томонидан «Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизими ходимларининг ўз ваколатларини амалга оширишлари жараёнида инсон ҳуқуқларига риоя этишлари», «Терроризм – ҳозирги замонга таҳдидлардан бири сифатида: муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари», «Халқаро терроризм ва диний экстримизмнинг Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига таҳдиди», «Одам савдоси ва наркотик воситаларнинг ноқонуний олди-сотдиси билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш» мавзуларида маърузалар ўқилди.

Семинар-тренинг давомида унинг иштирокчилари наркобизнес ва одам савдосига қарши кураш соҳасида фаолият кўрсатувчи мутахассисларни касбга тайёрлаш тажрибаси билан танишдилар. Полиция ходимларининг бу каби жиноятларга қарши курашни амалга ошириш борасидаги таълим дастурлари ва уларнинг мазмуни, ўқув машғулотларининг шакл ва усуллари кўриб чиқилди.

Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари профилактик фаолиятининг турли жиҳатлари юзасидан кенг фикр алмашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идораларидаги жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш хизматларининг терроризм, наркобизнес, одам савдоси жиноятларининг олдини олиш борасидаги тажрибаси халқаро экспертларда катта қизиқиш уйғотди.

Академия бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Т. Тургунов семинар-тренингга якун ясар экан, ЕХҲТ мамлакатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тажрибаси билан танишиш имконини яратганликлари учун ЕХҲТ лойиҳаларининг Координатори ва халқаро экспертларга самимий миннатдорчилик билдирди. У бундай тадбирлар турли мамлакатларда яшовчи ҳамкасблар учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари ходимларининг касбий маҳоратини ошириш соҳасида тажриба алмашишнинг муҳим воситаси эканлигини таъкидлади.

Тадбир сўнгида семинар-тренинг иштирокчиларига тегишли сертификатлар топширилди.

 

 

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2011