І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І English І      

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

Ишонч телефонлари:

265-22-56

265-91-39

265-17-52

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

«Саломатлигингиз ўз қўлингизда!» шиори остидаги давра суҳбати

 

2011 йил 2 декабрь куни ИИВ Академияси тиббий тайёргарлик кафедраси томонидан профессор-ўқитувчилар, тингловчи ва курсантлар иштирокида «Саломатлигингиз ўз қўлингизда!» шиори остида давра суҳбати ўтказилди.

«ОИТС/ОИВ, жинсий алоқа орқали юқадиган касалликлар ва наркоманиянинг профилактикаси» мавзуида бўлиб ўтган ушбу тадбирда ОИТС/ОИВ, таносил касалликлари ва наркомания касалликларининг юқиш йўллари, клиник манзараси ва профилактик чора-тадбирларни тўғри ташкил қилишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Академия профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли тингловчиларининг «ОИТС/ОИВ ва таносил касалликлари (заҳм, сўзак)нинг юқиш йўллари, клиник манзараси, профилактикаси», «ОИВ инфекциясига қарши қўлланиладиган махсус вакциналарни ишлаб чиқиш истиқболлари», «Наркомания ОИТС/ОИВ касаллиги тарқалишининг омили сифатида» мавзуларидаги маърузалари тингланди. Маърузаларда етказилган долзарб маълумотлар тадбир иштирокчилари томонидан қизғин муҳокама қилинди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олдилар.

Тингловчи ва курсантлар давра суҳбати давомида олган билимларидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва мазкур касалликларнинг олдини олишга қаратилган келгуси амалий ишларида фойдаланишлари мумкин.
 

 

 

 

 

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2011