І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І English І      

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

Ишонч телефонлари:

265-22-56

265-91-39

265-17-52

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

«Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – тараққиётимизнинг ҳуқуқий асоси» мавзуидаги умумакадемик анжуман

 

2011 йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида конституциявий ҳуқуқ кафедраси томонидан ташкил қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – тараққиётимизнинг ҳуқуқий асоси» мавзуидаги умумакадемик конференция бўлиб ўтди. Конференция ишида таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашишдаги долзарб масалалар лойиҳасининг илмий ходимлари, тарбиявий ишлар бўлими ва Олий академик курслар вакиллари ҳамда Академия тингловчилари иштирок этдилар.

Конференцияни ИИВ Академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари юридик фанлар номзоди М.Т.Турғунов кириш сўзи билан очди.

Конференция жараёнида конституциявий модернизация, мамлакатнинг Асосий қонунида белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари, Конституция ва қонунларнинг устунлиги масалаларига бағишланган маърузалар тингланди, хорижий давлатлар конституциялари ва Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилинди.

Конференция иши якунида тингловчилар томонидан берилган саволларга жавоблар, конституциявий ҳуқуқ соҳасидаги тадқиқотларни такомиллаштириш, конституциявий модернизация масалаларини таълим жараёнида чуқур ва ҳар томонлама ўрганишга қаратилган таклиф ва тавсиялар берилди.
 

 

 

 

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2011