І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І English І      

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

Ишонч телефонлари:

265-22-56

265-91-39

265-17-52

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

Устоз хотираси ҳамиша барҳаёт

 

2011 йил 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси «Маънавият ва маърифат марказида» кўп йиллик педагогик фаолияти Академия билан бевосита боғлиқ бўлган ҳуқуқшунос олим, конституциявий ҳуқуқ соҳасининг таниқли мутахассиси профессор Рауф Қаюмовичнинг порлоқ хотирасига бағишлаб анжуман ўтказилди.

Анжуманда машҳур олимлар, фахрийлар, илмий муассасалар ва олий ўқув юртларининг вакиллари, ИИВ Академиясининг профессор-ўқитувчилари, шунингдек Рауф Қаюмовичнинг оила аъзолари иштирок этдилар. Уни ИИВ Академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари юридик фанлар номзоди М.Т.Турғунов очди. У олимнинг конституциявий ҳуқуқ фанининг долзарб масалаларини тадқиқ этиш борасидаги самарали меҳнати мамлакатимиз юридик фанида чуқур из қолдирганлигини таъкидлади. Бугун Рауф Қаюмович китобларини минглаб бўлғуси ҳуқуқшунослар ўрганиб сабоқ олмоқдалар, у кишининг шогирдлари эса устозларининг эзгу ишларини давом эттирмоқдалар.

Тадбирда ТДЮИ профессори, юридик фанлар доктори А.И.Абдумажидов, ИИВ Академияси давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи кафедрасининг профессори юридик фанлар доктори М.М.Файзиев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг директори юридик фанлар доктори, профессор А.Х.Саидов, Рауф Қаюмовичнинг шогирдлари, турмуш ўртоғи сўзга чиқиб, устоз аллома ҳақидаги илиқ хотираларини ўртоқлашдилар.

Анжуманда Рауф Қаюмовичнинг хотирасига бағишлаб нашрдан чиқарилган ҳамда олимнинг сафдошлари, шогирдлари, дўст-биродарларининг хотиралари ўрин олган «Етук ҳуқуқшунос олим ва моҳир педагог» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

 

 

 

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2011