|
|
Президент китобларининг тақдимоти
|

2011 йил 9 декабрь куни ИИВ Академияси ўқув кутубхонасида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Демократик ислоҳотларни
янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш –
мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир” номли 19-жилди ва
“Ўзбекистон мустақиллика эришиш остонасида” номли асарлари тақдимоти
бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси
ва амалиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари, биринчи ва учинчи курс
тингловчилари иштирок этдилар.
Тақдимотда сўзга чиққанлар давлатимиз бошлиғининг асарлари
жамиятимизни демократия йўлидан янада ривожлантириш методологияси
эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Президент китоблари мамлакатимизнинг
ҳар бир фуқароси, айниқса ёшларни мустақилликнинг, ҳозирги тинч ва
осойишта турмушимизнинг қадрига етишга чорлайди. Мамлакат
Президентининг асарлари чуқур ва ҳар томонлама ўрганилиши лозим,
чунки уларда ҳаётимизни янгилаш ва янада демократлаштириш, ҳуқуқий
давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг ҳаракат дастури баён
қилинган.
Тингловчилар тақдимот жараёнида ўзларини қизиқтирган саволларга
атрофлича ва батафсил жавоб олдилар. Китоб тақдимоти қатнашчиларда
катта таассурот қолдирди.
|