|
|
Коррупцияга қарши кураш: муаммо ва
ечимлар
|
2011 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академиясининг Маънавият ва маърифат марказида «Коррупцияга қарши
кураш: муаммо ва ечимлар» мавзуида республика илмий-амалий
конференцияси ўтказилди.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ички ишлар
офицерлари малакасини ошириш факультети профессор-ўқитувчилари ва
ўқув йиғинида иштирок этаётган тингловчилар, Олий академик курслари
ходимлари ва тингловчилари ҳамда ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари
ва тингловчилари, шунингдек Сержантлар таркибини тайёрлаш олий
курслари профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этди.
Конференция ишини Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
бошлиғининг биринчи ўринбосари юридик фанлар номзоди, подполковник
М. Т. Турғунов кириш сўзи билан очиб берди. У бугунги анжуман
мавзуининг долзарблиги ва аҳамиятини таъкидларкан, коррупцияга қарши
кураш, энг аввало, мамлакатимизда жадал суръатларда олиб борилаётган
ҳуқуқий ислоҳотлар шароитида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликларини самарали ҳимоя қилишнинг муҳим воситаларидан бири
эканлигини эътироф этди.
|
 |
 |
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А.
Каримов асарларида коррупцияга қарши курашнинг зарурлиги
масалалари атрофлича ёритилганлиги, уни юзага келтирувчи
сабаблар ва шарт-шароитлар ҳамда коррупциянинг ҳуқуқий
демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш йўлини
танлаган мамлакатлар учун катта хавф туғдириши кенг очиб
берилганлиги таъкидланди. Шунингдек, конференция ишида
коррупциявий жиноятчи шахснинг криминологик тавсифи, коррупцияга
қарши курашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш,
коррупцияга қарши кураш ва унинг олдини олишда антикоррупциявий
экспертизанинг ўрни, коррупцияга қарши курашда хорижий
мамлакатлар тажрибаси каби қатор долзарб масалалар муҳокама
қилинди.
Қизғин баҳсу мунозараларга, турли қарашлар ва фикр-мулоҳазаларга
бой бўлган анжуман якунида коррупцияга қарши курашишдаги муаммолар
ва уларнинг ечимларига доир тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқилди.
|