|
|
Меҳмонлар ташрифидан диллар шодланди
|
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси вакиллари томонидан Янги
2012 йил арафасида Тошкент шаҳар халқ таълими 21-Меҳрибонлик уйи
Юнусобод филиали тарбияланувчиларига совға сифатида кўркам арча
тақдим этилди.
Бу ерда меҳмонлар ташрифидан диллар шодланади. Шунинг учун
Академия вакилларини одатда тарбияланувчилар қадрдонлардек хушнудлик
билан кутиб олишади. Болаларнинг кўзларида “Бизга яна нималар олиб
келдингиз” дегандек, бироз ҳайрат ва шодлик акс этган. Академия
вакиллари Меҳрибонлик уйи ходимлари, ўғил-қизлар билан самимий ҳол-аҳвол
сўрашганларидан сўнг, ҳамма иноқлик билан нақ уч метр келадиган қиш
маликаси – гўзал арчани безатишга киришиб кетди. Ишлар қизигандан
қизиди ва кўп ўтмай ҳамма чиройли Янги йил арчаси атрофида
биргалашиб эсдалик учун расмга тушди! Арча ўйинчоқларининг ёруғидан
болаларнинг юзларига шодлик балқиди.
Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академиясида бўлиб ўтадиган янги йил байрами тадбирига
таклиф этилдилар.
|