|
2011 йил 18 декабрь куни ИИВ Академиясининг Маънавият ва маърифат
марказида Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курсларида Ўзбек Давлат
драма театри санъаткорлари билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирга халқ ардоғидаги санъат усталари ташриф буюришди.
Улардан Ўзбекистон халқ артистлари Дилбар Исмоилова, Абзал Рафиқов,
Азиза Бегматова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Жумадилла
Раметов, Доно Бобохонова, Муножат Тешабоева, актёрлар Пўлат Норматов,
Юнус Асқаров, Маҳбуба Ҳуррамова, Нодир Мирзаҳмедов саҳна
кўринишларидан намойиш этишди.
Тадбирни Ўзбекистон халқ артисти Абзал Рафиқов олиб борди.
Кечада “Қиёмат қарз” ва “Дадасининг қизи” спектаклларидан
парчалар кўрсатиб, қўшиқлар ижро этилди.
Санъаткорлар курсантларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.
Учрашув сўнгида санъаткорларга гулдасталар ва эсдалик совғалари
топширилди. Учрашув жуда қизиқарли ва мароқли ўтди.
|