|
|
Ички ишлар органлари ходимларини
касбга тайёрлаш масалаларига бағишланган конференция
|
2011 йил 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида
психология ва касб этикаси кафедраси томонидан “Ички ишлар органлари
ходимларини касбга тайёрлашнинг психологик муаммолари” мавзуида
илмий-амалий конференция ўтказилди. Мазкур конференциядан кўзланган
мақсад – ички ишлар органлари ходимларини касбга тайёрлаш билан
боғлиқ масалаларни ҳал қилишда психологик ва ахлоқий билимлардан
оқилона фойдалана олиш уқувларини такомиллаштиришдан иборат.
Конференцияда Академия профессор-ўқитувчилари, ўқув бўлими
вакиллари, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши
курашишдаги долзарб масалалар лойиҳаси ходимлари ҳамда кундузги
таълим 1 ва 4-ўқув курсида таълим олаётган тингловчилар иштирок
этдилар. Психология ва касб этикаси кафедраси бошлиғи, доцент
Р.М.Махмудов конференцияни кириш сўзи билан очди.
Анжуманда “Ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий
ижтимоийлашуви”, “Ички ишлар органлари ходимларини касбга
тайёрлашда психологик билимларнинг ўрни”, “Ички ишлар органлари
ходимларининг касбий кўникмаларини шакллантиришнинг психологик
асослари”, «Ички ишлар идораларида касбий тайёргарлик
жараёнидаги ижтимоий дезадаптация» номли маърузалари билан
иштирок этган маърузачилар ички ишлар идоралари ходимларини
касбга тайёрлашга оид долзарб масалаларга алоҳида тўхталиб
ўтдилар.
Академиянинг кундузги таълим тингловчиларининг «Ички ишлар
идоралари ходимларининг касб маданиятини шакллантиришнинг ўзига хос
хусусиятлари», «Ички ишлар органлари ходимларининг касбга психологик
мослашуви», «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлашда касбий
психологик тренингларнинг ўрни» ларнинг мавзусидаги маърузалари
тингланди.
Анжуман якунида кўтарилган масалалар юзасидан ички ишлар
органлари ходимларини касбга тайёрлаш, таълим-тарбия тизимини
такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
|