|
2011 йил 25 декабрь куни ИИВ Академиясининг Маънавият ва маърифат
марказида Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курслари
курсантларининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва
дизайн институтининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари билан ижодий
учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирга тасвирий санъат факультети декани Ч. А. Бекмиров,
амалий санъат факультети декани Р.Норчаев, профессор И.Вохидов,
кафедра мудири Ш.Жуманиязов ва доцентлар Р.Ризамухаммедов,
Э.Машарипов ташриф буюришди.
Тадбирга таклиф этилган меҳмонлар босиб ўтган ижодий йўли,
яратган асарлари ҳақида сўзлаб беришди. Тасвирий санъат усталари
мамлакатимизда ўтказилган кўргазмалар, Ўзбекистон Республикаси
Мустақилликка эришганидан сўнг пойтахтимиз ва турли вилоятларда
қурилган катта-катта биноларда ўзбек рассомлари амалга оширган
ижодий ишлар ва изланишлар тўғрисида ҳам айтиб ўтдилар.
Тадбирда санъат усталари томонидан яратилган асарлар кўргазмаси
ҳам ташкил этилди. Курсантлар кўргазмани катта қизиқиш билан томоша
қилдилар.
|