|
|
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик
ижодига
бағишланган бадиий кеча
|
2011 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир
Маликнинг 65 йиллик таваллуд кунига бағишланган адабий-бадиий кеча
бўлиб ўтди. Кечада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Мирзо Улуғбек
номидаги миллий университет, “Шарқ юлдузи” журнали вакиллари,
Академия профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари, Тошкент олий
ҳарбий техника билим юрти ҳамда Ёнғин хавфсизлиги олий техника
мактаби ходимлари ва курсантлари қатнашдилар.
Бадиий кечани Академия бошлиғи, полковник Ш. Т. Икрамов очди. У
ёзувчининг ҳаёт йўли ва серқирра ижоди ҳақида сўзлаб берди, Тоҳир
Маликни қутлуғ ёши билан Академия жамоаси номидан самимий
табриклади.
Кечани Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев олиб борди.
Сўзга чиққан Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет
профессори, Ўзбекистон фан арбоби Абдуғафур Расулов, Ўзбекистон
Ёзувчилар уюшмаси наср бўлимининг мудири, “Шарқ юлдузи”
журналининг бош муҳаррири Улуғбек Ҳамдам, Ёзувчилар уюшмаси
аъзоси, шоир Шукур Ќурбон, Академия 4-курс тингловчиси Моҳинур
Ќурбонова ҳамда Ёнғин хавфсизлиги олий техника мактаби 5-курс
курсанти Жасурбек Марибовлар Тоҳир Малик ижоди замонавий ўзбек
насрининг ёрқин саҳифаси эканлагини, адибнинг ижодида
замонамизнинг маънавий-ахлоқий масалалари ўз аксини топганлигини,
унинг “Шайтанат”, “Одамийлик мулки”, “Келинлар дафтарига”,
“Жиноятнинг узун йўли” ва бошқа кўплаб асарлари минглаб
китобхонларнинг эътиборини қозониб келаётганлигини таъкидладилар.
Тадбир сўнгида адибнинг ўзи сўзга чиқиб, кеча иштирокчиларига
ўз ижодий режалари ҳақида гапириб берди ва барча иштирокчиларга
самимий миннатдорчилик билдирди.
Кеча сўнгида қатнашчиларга Тоҳир Маликнинг асари асосида суратга
олинган “Иблис девори” бадиий фильми намойиш этилди.
|