|
|
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
масалаларига бағишланган конференция
|
2011 йил 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида
«Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида
конвенция ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги: муаммолар
ва истиқболлар» мавзуида конференция ўтказилди.
Конференция ишида Академия профессор-ўқитувчилари, Олий академик
курслар тингловчилари иштирок этдилар.
Конференцияни инсон ҳуқуқлари назарияси ва амалиёти кафедраси
бошлиғи в.б. юридик фанлар номзоди, доцент А.А. Матчанов очди.
Анжуманда «Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш
тўғрисидаги конвенциянинг Ўзбекистон Республикасида татбиқ
этилиши», «Терроризмга қарши курашда ирқий камситишга барҳам
бериш муаммолари», «Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам
бериш тўғрисидаги конвенция талабларининг ички ишлар органлари
фаолиятидаги аҳамияти» мавзуларида маърузалар тингланди.
Конференция баҳс-мунозараларга бой ўтди ва Конвенция талабларини
бажариш борасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмини янада
такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Бундай
тадбирларнинг мунтазам ўтказиб турилиши инсон ҳуқуқлари бўйича
халқаро стандартлар ва миллий қонунчиликнинг мазмунини янада
чуқурроқ англашга имкон бериши, шубҳасиз.
|