|
2012 йил 2 январь куни ИИВ Академиясининг Маънавият ва маърифат
марказида Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курслари курсантларини
байрам билан муборакбод этиш мақсадида Ўзбек драма театри актёрлари
ташриф буюриб, “Янги йил базми” деб номланган концерт дастурини
намойиш этишди.
Ушбу тадбирга халқ севган санъат усталари – Ўзбекистон халқ
артистлари Элёр Носиров ва Азиза Бегматова; Ўзбекистонда хизмат
кўрсатган артистлар Мадина Тўхтаева, Жумадилла Раметов, Шоҳида
Узоқова, артистлар Тамара Мирмаҳсудова, Пўлат Норматов, Сайфиддин
Мейлиев, Дилмурод Масаидов, Фарҳод
Муродов ва Юнус Асқаров ташриф буюриб, саҳна кўринишларидан лавҳалар
намойиш этишди.
Санъат усталари томонидан лирик қўшиқлар, шеърлар ҳамда театр
репертуаридан ўрин олган “Аёллар салтанати” ва “Чеча”
спектаклларидан парчалар ижро этилди.
Концерт сўнгида курсантлар санъаткорларга миннатдорчилик билдириб,
гуллар тақдим этдилар.
|