І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І English І      

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

Ишонч телефонлари:

265-22-56

265-91-39

265-17-52

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва аҳамияти

 

2011 йил 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида иқтисодий фанлар кафедраси ташаббуси билан “Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва аҳамияти” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Академия профессор-ўқитувчилари, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашишдаги долзарб масалалар лойиҳаси ходимлари ҳамда кундузги таълим 3 ва 4-ўқув курслари тингловчилари иштирок этдилар. Давра суҳбатини иқтисодий фанлар кафедраси бошлиғи доцент Ш.М.Рустамов кириш сўзи билан очди.

Тадбир иштирокчилари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштириш зарурлигини қайд этдилар, ушбу муносабатларни ривожлантиришга оид долзарб муаммоларни таҳлил қилдилар, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш ва иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг аҳамияти ва ўрнини таъкидлаб ўтдилар.

Академия тингловчилари ўз чиқишларида мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш, ички бозорни рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари яратиш ва шу асосда аҳоли даромадларини кўпайтириш ҳамда фаровонлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар мавжудлигини таъкидладилар.

Тадбир иштирокчилари ўртасида самарали фикр алмашуви бўлиб ўтди. Давра суҳбати якунида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш, шунингдек бу соҳада юритилаётган давлат сиёсатининг моҳияти ва аҳамиятини ёшларга тушунтириш юзасидан муҳим таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ва уларни ўқув жараёнига жорий этиш тавсия этилди.
 

 

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012