І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І English І      

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

Ишонч телефонлари:

265-22-56

265-91-39

265-17-52

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

Кучлилар сараланди

 

2012 йилнинг 12–13 январь кунлари ИИВ Академияси Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курсларининг Махсус фанлар цикли томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 20 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган «Сиз Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ички ишлар идоралари тарихини биласизми?» мавзуида викторина ташкиллаштирилди. Викторинада Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курсларининг турли йўналишлар бўйича таҳсил олаётган курсантлари иштирок этдилар.

Тадбирни Махсус фанлар цикли бошлиғи вазифасини бажарувчи, юридик фанлар номзоди, доцент М.З. Зиёдуллаев кириш сўзи билан очиб, ички ишлар идораларининг тарихи, мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ички ишлар идоралари тизимида амалга оширилган ислоҳотларга қисқача тўхталиб ўтди ҳамда иштирокчи жамоаларга омад тилади.

Викторина икки босқичда ўтказилиб, унда дастлаб Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўналиши бўйича таълим олаётган курсантларнинг «Арсенал», Қўриқлаш хизмати йўналишининг «Посбон», Жазони ижро этиш хизмати йўналишининг «Фемида», Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолияти йўналишининг «Шунқорлар», Хорижга чиқиш, келиш хизмати ва Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизмати йўналишларининг «Мезон» ва ИИВ томонидан белгиланган бошқа йўналишлардаги хизматлар фаолияти бўйича таълим олаётган курсантларнинг «Адолат» жамоалари иштирок этдилар. Қизиқарли ўтган беллашувда «Адолат», «Посбон» ва «Шунқорлар» жамоалари кейинги босқичга йўл олдилар.

Викторинанинг иккинчи – финал босқичи янада қизиқарли ва шиддатли бўлиб, унда ўзларининг интеллектуал салоҳиятини намоён этган «Адолат» жамоаси 128 балл билан биринчи ўринни эгаллаб, I даражали диплом ва «Олий курсларнинг энг зукко жамоаси» кубоги билан, 93 балл тўплаган «Посбон» жамоаси иккинчи ўринни эгаллаб, II даражали диплом ва 90 балл жамғарган «Шунқорлар» жамоаси учинчи ўринни эгаллаб, III даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ғолиб жамоаларни тақдирлаган Олий курслар бошлиғи полковник С.К. Тангирбердиев викторина сўнгида ходимлар ва курсантларни байрам билан табриклаб, уларни ўқиш ва ишда янада фаол бўлишга ундади.

Викторина иштирокчилар ва мухлисларга завқ-шавқ бағишлаб, уларда катта таассурот қолдирди.

 

 

 

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012