|
2012 йил 15 январь куни ИИВ Академиясининг Маънавият ва маърифат
марказида Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ташкил этилганига 20 йил
тўлганлиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Сержантлар
таркибини тайёрлаш олий курслари курсантлари учун концерт дастури
бўлиб ўтди.
Концерт олдидан Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли
Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ватан
ҳимоячиларига йўллаган табриги курсантлар этиборига хавола этилди.
Байрам концертига эл ардоғидаги хонандалар – Ўзбекистонда
хизмат кўрсатган артист Қиличбек Тажиев, хонандалар Абдужалил
Қўқонов, Дилшод Раҳмонов, Абдулла Убайдуллаев, Улуғбек Исо ва
Азизбек Зияев ташриф буюришди.
Байрам дастурини сержант Дилмурод Жўраев олиб борди.
Концертда она Ватанни ҳимоя қилишдек муқаддас ва олижаноб
вазифага ҳаётини бағишлаган мард ўғлонларни мадҳ этувчи қўшиқлар
янгради.
Концерт сўнгида курсантлар санъаткорларга гулдасталар тақдим
этдилар.
|