|
|
14 январь ― Ватан ҳимоячилари куни
|
Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли
Кучларининг 20 йиллиги муносабати билан жойларда турли учрашувлар,
давра суҳбатлари ва анжуманлар бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Маънавият
ва маърифат марказида ҳам шу муносабат билан байрам тадбири бўлиб
ўтди. Унда Академия шахсий таркиби, ички ишлар идоралари фахрийлари
иштирок этдилар.
Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Алишер Шоимович
Мирзаев фахрийлар ва ходимларни “14 январь ― Ватан ҳимоячилари куни”
байрами муносабати чин дилдан табриклади. Улар ўз сўзларида
Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Ислом Абдуғаниевич
Каримовнинг Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 20 йиллиги муносабати
билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригида: “Қўмондонлик ва
сержантлар таркиби кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш тизими тубдан яхшилашни талаб этмоқда. Ҳарбий таълим ва
жанговар тайёргарликни янги сифат босқичига кўтариш Қуролли
Кучларнинг жанговар тайёргарлигини оширишнинг энг муҳим шартидир”, ―
деб таъкидлаб ўтдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар Президент Ислом Каримов
раҳнамолигида замонавий талаб ва стандартларга жавоб берадиган,
юртимиз мустақиллигини, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг
ишончли кафолати бўлган миллий армиямизни шакллантириш борасида
улкан ишлар амалга оширилганлигини қайд этиб ўтдилар.
Тантанали маросимда бир гуруҳ ходим ва фахрийларга байрам
муносабати билан Ички ишлар вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи”, ички
ишлар идораларининг “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони, эсдалик
соати ва қимматбаҳо совғаларини ички ишлар вазирининг ўринбосари
полковник Алишер Мирзаев тантанали вазиятда топширди.
Тантанали маросим Ички ишлар вазирлиги Ашула ва рақс ансамбли
ҳамда республика санъат усталарининг концерт дастури билан
якунланди.
|