І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І English І      

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

Ишонч телефонлари:

265-22-56

265-91-39

265-17-52

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

Профилактика хизматларининг одам савдоси билан боғлиқ ва ахлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш фаолиятини такомиллаштириш

 

2012 йил 25 январь куни “Профилактика хизматларининг одам савдоси билан боғлиқ ва ахлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида ИИВ Академиясида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида ИИВ ҲООББ, Тошкент вилояти ИИБ ҲООБ, Тошкент шаҳар ИИББ ҲООБ, ИИВ Ташкилий-инспекторлик бошқармаси ходимлари, Академиянинг жиноятларнинг олдини олиш кафедраси профессор-ўқитувчилари, Жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашнинг долзарб масалалари лойиҳаси ходимлари, Илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими стажёр-тадқиқотчи-изланувчилари, кундузги таълим «Жиноятларнинг олдини олиш фаолияти» мутахассислиги бўйича таълим олаётган тингловчилар, СТТОК ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизмати фаолияти мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган курсантлар иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари профилактика хизматларининг Одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш билан боғлиқ ва ахлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлимлари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг фаолият натижалари, бошқа соҳавий хизматлар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорлиги, ушбу соҳадаги муаммо ва камчиликлар қизғин баҳс-мунозаралар, савол жавоблар асосида атрофлича муҳокама қилинди.

Илмий-амалий анжуман маърузаларида ва муҳокама жараёнида одам савдоси билан боғлиқ ва ахлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни ҳуқуқий таъминлаш борасида амалдаги маъмурий ва жиноят қонунчилиги нормаларини такомиллаштириш, ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш фаолиятини самарали амалга оширишга қаратилган хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Давра суҳбати якунида амалиёт ходимлари билан Академия профессор-ўқитувчилари ҳамкорликда “Одам савдоси билан боғлиқ ва ахлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш” мавзусида ўқув-услубий қўлланма тайёрлашга келишиб олишди.

 

 

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012