|
|
Худойберди Тўхтабоев билан учрашув
|
2012 йил 29 январь куни ИИВ Академиясининг Маънавият ва маърифат
марказида Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курслари
курсантларининг Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси Худойберди
Тўхтабоев билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ёзувчи Худойберди Тўхтабоевнинг бадиий асарларини севиб ўқимаган
киши бўлмаса керак. Айниқса бир неча бор қайта нашрдан чиққан,
дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган “Сариқ девни миниб”
романини китобхонлар севиб мутолаа қилишади.
Учрашувда ёзувчи ўзининг ҳаёти ва ижоди, ёзган асарларининг
дунёга келиш тарихи тўғрисида курсантларга батафсил сўзлаб берди.
Шу билан бирга, ичидан ўтган кечинмалари, кўп йиллик ижоди
давомида дуч келган тўсиқларни қандай бартараф этгани тўғрисида
сўзлаб, курсантларга ҳаётда учрайдиган қийинчиликларни енгиб
ўтиш юзасидан маслаҳатлар берди.
Учрашув сўнгида курсантлар ёзувчига миннатдорчилик билдириб,
гулдасталар тақдим қилишди.
|