І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І     

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

 

Билим амалиётда тобланади

 

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёти ҳакидаги Низом» талаблари асосида 2009 йилнинг 29 июнидан 19 июль кунига қадар ИИВ Академияси 1,2,3-ўкув курси тингловчиларининг уч ҳафталик малакавий амалиётни ўташлари белгиланган.

1,2-ўқув курс тингловчилари учун малакавий амалиёт уларнинг мутахассисликка бўлинмаганликларини инобатга олиб, тингловчиларнинг билимларини тўлдириш, чуқурлаштириш, ички ишлар идоралари иш фаолияти ҳамда амалдаги шарт-шароитлари ҳақида кўникма ҳосил қилишлари, алоҳида хизмат топшириқлари ва кўрсатмаларини бажариш, амалий фаолиятга тааллуқли бошланғич кўникмаларга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида ички ишлар идораларида танишув ўқув амалиёти шаклида олиб борилади. 3-ўқув курси тингловчилари учун эса, уларнинг "Тергов фаолияти", "Тезкор-қидирув фаолияти", "Жиноятларнинг олдини олиш фаолияти", "Эксперт-криминалистика фаолияти" мутахассислик йўналишлари бўйича таълим олаётганликлари боис мутахассисликлар бўйича олинган назарий билимларни такомиллаштириш; ички ишлар идоралари тизими, фаолияти ва уни ташкил этиш тамойилларини ўрганиш, амалиётнинг илғор тажрибаси, янги илмий ва илмий-техник ютуқлари билан танишиш, муайян лавозимда тажриба орттириш орқали тингловчиларнинг мутахассисликлар бўйича белгиланган лавозимларда амалий кўникмага эга бўлишларини таъминлаш мақсадида иш ўрганиш амалиёти шаклида ўтказилади. Амалиётнинг мазкур тури ички ишлар базавий идораларида ўтказилиб, назарий билимларнинг амалий фаолиятга уйғунлашувининг муҳим воситаси бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли уларга амалиёт раҳбари сифатида камида беш йил амалий тажрибага эга бўлган ходимлар бириктирилади. 1,2-ўқув курси тингловчиларининг амалиёти эса, ички ишлар идораларининг хизматлари фаолияти билан танишиш ва ўрганишдан иборат бўлиб, уларга амалиёт раҳбари сифатида туман ИИБларининг шахсий таркиб билан ишлаш хизмати бошлиғи бириктирилади.

Шу муносабат билан куни кеча ИИББ раҳбарияти томонидан ИИББнинг Маърифат залида ИИВ Академиясининг малакавий амалиётни Тошкент шаҳар ИИББда ўтайдиган биринчи, иккинчи ва учинчи курс тингловчилари ҳамда уларнинг ота-оналари, амалиёт раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирокида хизмат амалиёти олдидан учрашув ташкил этилди. Учрашувда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари, подполковник С. Авазов, Вазирлик Академиясининг Тошкент шаҳар ҳудуди бўйича малакавий амалиёт учун масъул раҳбари: Жиноятларнинг олдини олиш кафедраси бошлиғи, полковник И.Исмаилов, малакавий амалиёт раҳбарлари сифатида бириктирилган Тошкент шаҳрининг Собир Раҳимов, Ҳамза, Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Чилонзор туман ИИБлари ва ИИВ Академиясидан ходимлар иштирок этишди.

Учрашувда полковник И.Исмаилов сўзга чиқиб, тингловчилар малакавий амалиётни белгиланган дастурлар асосида Тошкент шаҳрининг Собир Раҳимов, Ҳамза, Мирзо Улуғбек, Юнусобод ва Чилонзор туман ИИБларида ўташларини баён қилди. Тингловчилар амалиётни ўташ даврида уларга раҳбарлик қилиш учун Академия профессор-ўқитувчилар таркиби ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ва туман ИИБлардан ходимлар масъул қилиб бириктирилганлигини алоҳида таъкидлади. Барча қилинаётган саъй-ҳаракатлар, ташкилий ишлардан бирдан-бир мақсад келажакда она Ватанига, халқига, ота-онасию ёр-биродарларига садоқатли инсон, шунингдек мард, жасур, виждонли, ўз касбининг етук мутахассиси бўлган ички ишлар идораларининг кадрларини етиштириб бериш эканлигига эътиборни қаратди. Шу боис бу нафақат масъул ходимларнинг, балки ота-оналарнинг ҳам бурчи бўлиб, тингловчиларнинг амалиёт ўташ давридаги фаолиятини назорат қилиб боришлари лозимлиги таъкидланди. Тингловчиларнинг малакавий амалиёти (стажировкаси) қатнашувчиларнинг барчасига маъсулият юклашини айтиб ўтиб, буни барча бирдек ҳис қилган ҳолда масалага жиддий ёндашишга чорлади.

Шундан сўнг полковник И.Исмаилов томонидан ўқув йили давомида ўзини хизмат интизомига риоя қилиши, фанларни яхши ўзлаштирганлиги билан ижобий томондан кўрсатиб келаётган бир қатор тингловчиларнинг ота-оналарига Академия бошлиғининг ташаккурномалари, салбий хулқ-атвордаги тингловчиларнинг ота-оналарига эса, фарзандларининг малакавий амалиёти алоҳида тартибда ўталиши ҳақидаги хатлар такдим этилди.

Йиғилиш якунида барча қатнашчиларнинг малакавий амалиёт (стажировка)ни ташкил этишдаги вазифалари белгиланиб, вазифаларни мазкур мақсад йўлида оғишмай бажаришга келишиб олинди.

 

Махсус мухбиримиз

 

"Огоҳ" газетаси, 2009 йил 3 июль, №27 (431)
 

 

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009