І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І     

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

Ишонч телефонлари:

265-22-56

265-91-39

265-17-52

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

Обод масканнинг кўркам биноси

 

 

Қорасув даҳаси пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бўлиб, баҳаво, хушманзара, сўлим гўшаларидан бири. Бу ерда жойлашган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ҳудудида амалга оширилган обо-дончилик, кўкаламзорлаштириш ишларининг ўзиёқ даҳа ҳавосининг мусаффолиги ва ёқимли бўлишини таъминлайди, десак муболаға бўлмайди. Кўкка бўй чўзган арчазораро йўлакларда сайр қилишнинг ўзи кишига тетиклик, хуш кайфият бағишлайди.

Яқинда ушбу олий таълим даргоҳида фойдаланишга топширилган «Академия меҳмонхонаси» мажмуаси мазкур ҳудудга узукка кўз қўйгандек ярашиб турибди. Унинг очилиш маросимида Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, бош бошқарма, бошқарма, вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасалари бошлиқлари, Тошкент шаҳар ИИББ, Тошкент вилояти ИИБ раҳбарияти, меҳнат фахрийлари, корхона, ташкилотларнинг мутасаддилари ва қурувчи-бунёдкорлар қатнашдилар.

Тадбирни ИИВ Академияси бошлиғи вазифасини бажарувчи, полковник Т.Саитбаев кириш сўзи билан очди. У ўз сўзида бутун жаҳонда молиявий-иқтисодий инқироз кечаётганига қарамай, юртимизда бунёдкорлик ишларининг жадал суръатда давом этаётгани, бу билан юзлаб, минглаб аҳолига иш ўринлари яратиб берилаётганини мамнуният билан қайд этаркан, мазкур меҳмонхона мажмуасининг очилиши ана шу ғамхўрликнинг яна бир ифодаси эканлигини таъкидлади.

Нотиқ мазкур меҳмонхона ИИВ Академиясига хизмат сафарига, ўқишга, малака оширишга келган ички ишлар идоралари ходимларига ҳамда тингловчи ва курсантларнинг ота-оналари, яқинларига қулайлик туғдириш мақсадида барпо қилинганини эътироф этди. Шунингдек, иншоот қурилишига бош-қош бўлган вазирлик раҳбарияти, Академия шахсий таркиби ва қурувчиларга миннатдорлик билдирди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник А.Мирзаев халқимизнинг қадимий байрами - Наврўз тантаналари давом этаётган шукуҳли кунларда ишга туширилаётган мазкур меҳмонхона мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, равнақини ошириш борасида амалга оширилаётган бунёдкорликнинг яна бир ёркин намунаси бўлиб, эзгу мақсадларга хизмат қилишини қайд этди.

Тантанали маросимда ИИВ Академияси фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Э.Арифжанов меҳмонхона қурилишининг аҳамияти ва яратилган шарт-шароитлар ҳақида тўлқинланиб гапирди. Академия меҳмонхонасининг бунёд этилишида яқиндан ёрдам берган ИИВ раҳбариятига барча фахрийлар номидан миннатдорчилик билдирди.

Кўркам мажмуанинг бунёд этилишига муносиб ҳисса кўшган «АNDINО STROY» курилиш фирмаси бош директори А.Запорожниченко бинонинг қурилиши, яратилган шарт-шароитлар, амалга оширилган ободонлик ишлари ҳақида тўхталиб, меҳмонхона фақат эзгу ниятларга хизмат қилишини тилади ва мажмуанинг рамзий калитини вазирлик раҳбариятига тантанали равишда топширди.

- Бир ярим гектар майдонда барпо қилинган, 125 нафар меҳмонни кутиш ва намунали хизмат кўрсатишга мўлжалланган мажмуада кишилар нафақат кўнгилли дам олишлари, балки спорт-соғломлаштириш маркази фаолиятидан ҳам баҳраманд бўлишлари мумкин, -дейди ИИВ Академияси моддий техника таъминоти бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи, майор Суннат Махамедов. -Шу мақсадда халқаро ва шаҳарлараро телефон алоқаси, алоҳида ажратилган алоқа тармоғи бўйича интернет хизмати, ёпиқ сузиш ҳавзаси, сауна, бар, фитнес маркази, тренажёр зали, теннис корти ва бошқа сервис хизматлари йўлга қўйилган. Бир, икки, уч ўринли, оилавий ва люкс хоналар, апартаментлар меҳмонлар хизматида. Шунингдек, тиббий хизмат кўрсатиш хонаси, дорихона ҳам мавжуд. Меҳмонхонадаги ресторанда эса миллий ва европа таомларидан баҳраманд бўлиш, тантана ва маросимларни ўтказиш ҳам мумкин. Шахсий автомашиналарида келиб-кетувчилар ўз автомашиналари хавфсизлигидан хавотир олмасалар ҳам бўлади, чунки кечаю кундуз қўрикланадиган автотураргоҳлар улар хизматида.

- Ушбу меҳмонхона замон талабларига тўла жавоб беради, - дейди мамнуният билан ИИВ Академияси юрист-консульти, капитан Диёрбек Сатторов. - Меҳмонхона мажмуаси том маънода шарқона меҳмондўстлик рамзи бўлиб, инфратузилмасида тадбиркорликни ривожлантириш, чунончи, қандолатчилик, ҳунармандлик ва бошқа халқ амалий санъати фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Агар эътибор берган бўлсангиз, меҳмонхона олдидаги фавворалар тунги мусиқали-рангли чироклар билан жиҳозланган бўлиб, бу ҳам ташриф буюрувчиларга завқшавқ бағишлаши шубҳасиз. Меҳмонхона майдонига ўтқазилган 300 туп манзарали дарахтлар, анвойи гуллар бинонинг янада кўркам ва муҳташам кўринишини таъминлайди. Яна бир муҳим жиҳати бу бинода етмишдан ортиқ фуқароларимиз муқим иш жойига эга бўлади. Бу албатта, кишини қувонтиради.

Бинони кўздан кечирган меҳмонлар кўрганлари эшитганларига мос эканлигини эътироф этишди. Кутиш заллари, хоналарнинг, хизмат кўрсатиш шохобчаларининг ҳар бири ўзига хос ва бетакрор, бежирим безатилгани, замонавий қурилиш ашёларидан моҳирона фойдаланиб, шарқ меъморчилиги анъаналари давом эттирилгани, унинг шарқона меҳмондўстлик тимсолига айлани-шига шубҳа қолдирмайди.

Муҳташам иншоот ҳақидаги илиқ суҳбатлар мажмуанинг тантанали очилиши муносабати билан меҳмонларга ёзилган дастурхон устида давом этди. Таниқли хонанда ва созандаларнинг куй-қўшиқлари тадбирга ўзгача шукуҳ ва файз бағишлади.

 

Муҳаббат Ибрагимова

 

“Постда” газетаси, 2010 йил 10 апрель, № 15 (3856)

 

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2010