І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І English І      

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

Ишонч телефонлари:

265-22-56

265-91-39

265-17-52

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

Оқ йўл сизга, сержантлар!

 

Мамлакатимизда ички ишлар идоралари тизимининг тубдан такомиллаштирилгани, соҳани малакали кадрлар билан тўлдиришга қаратилаётган эътибор самарасида юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталиги янада мустаҳкамланмоқда.

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг академияси Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курси ҳам ана шу эзгу мақсадларга хизмат қилаётир. Мазкур курсни битирган юзлаб сержантлар бугун ички ишлар идораларида жазони ижро этиш, ёнғин хавфсизлиги, йўл-патрул, патрул-пост хизмати, хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш, қўриқлаш ва бошқа хизматларда самарали фаолият кўрсатмоқда.

Бу ердаги замонавий компьютер ва лингафон, жанговар-тактик машғулотларни ўргатиш, спорт машқлари олиб бориш хоналари курсантлар ихтиёрида. Ўқитишнинг самарали усуллари, мултимедиа ва замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланилмоқда.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг академияси Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курсининг навбатдаги битирувчиларига диплом топшириш маросимида бу алоҳида қайд этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Б.Матлюбов, академия бошлиғи вазифасини бажарувчи, полковник Т.Саитбаев, Олий курс бошлиғи, полковник С.Тангирбердиев, битирувчиларнинг ота-оналари номидан сўзга чиққан М.Акбарова ва бошқалар давлатимиз раҳбари раҳнамолигида юртимизда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашнинг муҳим бўғини бўлган ички ишлар идоралари тизимини ислоҳ қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани ўз самараларини бераётганини таъкидлади. Бугун ички ишлар ходимларининг маънавий баркамол, жисмоний бақувват, ўз касбининг етук устаси бўлиб етишиши учун барча шароит яратилгани бунинг далилидир.

– Юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлаш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир, – дейди битирувчи Шоҳсанам Маҳкамбоева. – Бу шарафли бурчни касб сифатида танлаган биз, ёшларга мазкур жараёнда янада улкан масъулият юкланади. Мен буни доимо қалбан ҳис этиб, элу юртимизга садоқат билан хизмат қиламан.

 

Н.Абдураимова

ЎзА, 30.03.2011

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2011