І O'zbekcha І Ўзбекча І Русский І English І      

 

 

 

 

 

Алоқа учун маълумот:

Манзил:

100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш,  Интизор кўч, 68.

Тел.:

265-22-52 (навбат.),

265-17-53 (факс),

265-13-55 (котибият).

Ишонч телефонлари:

265-22-56

265-91-39

265-17-52

E-mail:

akadmvd@uzsci.net

 

 

 
Rambler's Top100
 

 

 

 

Академия мақоми

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 2 сентябрдаги 447-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1994 йил 20 октябрдаги 264-сонли буйруғи асосида ташкил этилган бўлиб, Ички ишлар вазирлиги тизимига киради.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ички ишлар органлари учун юқори касб маҳоратига эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланадиган, жиноятларнинг олдини олиш, уларни очиш ва тергов қилиш, жамият хавфсизлиги ва мамлакатда ҳуқуқий тартибни таъминлаш вазифаларини самарали бажаришга қодир бўлган олий ихтисослашган таълим муассасаси.

 

Академия вазифалари

 

Академиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Ички ишлар органлари учун профилактик, оператив, жиноят процессуал, эксперт ҳамда жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқа тадбирларни, шунингдек жамоат тартибини сақлаш, жиноятларнинг олдини олиш, уларни очиш ва тергов қилиш, жиноятчиларни қидириб топиш, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш борасидаги бошқа тадбирларни мустақил равишда ўтказа оладиган юксак малакали мутахассис-офицерларни тайёрлаш;
  • Ички ишлар органлари учун мутахассис ва командир хислатлари ва малакасини бирлаштирган, жамоат хавфсизлигини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика бўйича чораларнинг самарали амалга оширилишини таъминлай оладиган сержантлар таркибини тайёрлаш;
  • Таълим олаётганларида юксак даражадаги ватанпарварлик, Ватанга ва мустақиллик ғояларига садоқатни тарбиялаш, уларда раҳбарлик (етакчилик) хислатларини, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакатда жамоат хавфсизлигини таъминлаш вазифаларини виждонан бажаришга имкон берувчи жамоани бошқариш, унда соғлом ахлоқий муҳит яратиш кўникмалари ва маҳоратини ҳосил қилиш;
  • Ички ишлар органлари офицерлар таркибининг ИИВ ходимларининг узлуксиз таълим тизимида самарали қайта тайёргарликдан ўтишини ва малакасини оширишини таъминлаш;
  • Илмий-педагогик кадрларнинг касб маҳорати ва методик даражасини ошириш; жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашнинг долзарб муаммоларини ишлаб чиқишга қаратилган самарали илмий тадқиқот ишларини ташкил қилиш; минтақадаги криминоген шароитни, мамлакатдаги ижтимоий хавфсизликка таҳдидларни чуқур таҳлил қилиш асосида ўқув, махсус ва методик адабиётни сифатли тайёрлаш; ички ишлар органлари шахсий таркиби, фуқаролар ва аҳолининг ижтимоий тузилмалари ўртасида ҳуқуқий ва илмий билимларни тарғиб қилиш;
  • Ўқув жараёнига илғор информацион ва педагогик технологияларни, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини тайёрлашнинг илғор тажрибасини жорий этиш, Академиянинг моддий-техникавий базасини замонавий талаблар ва стандартларга мувофиқ мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш.

 

Академиянинг асосий функциялари:

 

  • Академияга келган номзодларни тест синовидан ўтказиш ва жисмоний тайёргарлигининг текширилишини ташкил қилиш;
  • Академияга кириш учун номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш, тингловчилар ва курсантларни ўқув бўлинмаларига тақсимлаш;
  • Ўқув жараёнини ва методик ишларни ташкил қилиш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ ҳамда ички ишлар органлари фаолиятидаги оператив-криминоген шароитни иложи борича аниқ акс эттирадиган шароитларда ўқув жараёнини ташкил қилиш;
  • Тингловчилар ва курсантларнинг юксак касб маҳоратини, ўз вазифаларини фавқулодда шароитларда бажаришларини таъминловчи уларнинг жисмоний, жанговар, махсус, психологик тайёргарлигини амалга ошириш;
  • Тингловчилар ва курсантларнинг ўзлаштириши ва тайёргарлик сифатини назорат қилиш, якуний синовлар ўтказиш;
  • Тингловчиларда ва курсантларда ватанпарварлик ва Ватанга садоқат, ҳалоллик, қонунга ва шахсга ҳурмат, юксак интизом, ҳар қандай шароитда қонунга мувофиқ конституциявий тузумни, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрлик ҳиссини шакллантиришга қаратилган тарбиявий ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш;
  • Академия, унинг таркибий бўлинмалари фаолиятига доир асосий масалаларни кўриб чиқиш ва бошқарув қарорларини ишлаб чиқишга мўлжалланган кенгашларни ташкил қилиш ва уларнинг фаолиятини уюштириш;
  • Ўқув жараёнини самарали амалга оширишни, ўхшаш фанларнинг мувофиқлаштирилишини таъминловчи кафедра комиссияларининг ишини ташкил қилиш;
  • Республика ички ишлар органларининг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан илмий тадқиқот ишларини ташкил қилиш;
  • Тингловчиларнинг ихтисослашувига асосланган ўқув дастурлари ва режаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ИИВга тасдиқлаш учун тақдим этиш;
  • Курсантларнинг амалий машғулотларини ва стажировкаларини самарали ўтказиш мақсадида ички ишлар органлари ва бўлинмалари билан яқин ҳамкорлик қилиш;
  • Академиянинг ўқув моддий-техник базаси ва таълим усулларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
  • Жамият хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш борасидаги халқаро тажрибани, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи хизматлар ходимларини ўқитишнинг илғор хорижий усулларини ўрганиш ҳамда уларни Республика ички ишлар органлари фаолиятининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўқув жараёнига жорий этиш.

 

 

 

 

 

 

   
 

    © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2011