Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Тренерлар гуруҳи учун илк машғулот ташкил этилди

01 Декабрь 2025, 03:12

104

ИИВ академиясида профессор-ўқитувчилар ва ўқитувчи-методистлардан иборат тренерлар гуруҳи учун ҳар ойда бир маротаба маҳорат дарсларини ташкил этиш йўлга қўйилди.

Таълим сифатини янги босқичга кўтариш, соҳага илғор тажрибаларни кенг жорий қилиш, устоз-шогирдлик анъаналари асосида кадрларнинг касбий малакаси ва педагогик маҳоратини ошириб бориш машғулотлардан кўзланган асосий мақсаддир.

Дастлабки машғулот Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети мутахассиси Бобуржон Аҳмедов томонидан “Педагогик маҳоратнинг мазмун-моҳияти ва ўқитувчи фаолиятидаги ўрни” мавзуида ўтказилди. Тажрибали эксперт педагогик маҳоратни ошириш усуллари, замонавий таълимда қўлланилаётган илғор методлар, хусусан, “blended learning” (аралаш ўқитиш), “flipped classroom” (тескари синф) методларининг афзаллиги, қўлланиш механизмлари ва имкониятларини атрофлича тушунтириб ўтди.

Машғулот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, зарур билим ва малакага эга бўлдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech