Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

ТАБРИКЛАЙМИЗ

2023 йилнинг 4 август куни Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда ИИВ Академияси катта ўқитувчи-методисти, капитан Аброр Исақов “Калийли ўғит ишлаб чиқаришда флотация жараёнига интеллектуал ёндашувни такомиллаштириш” мавзуида (“02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари” ихтисослиги) техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертaциясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Ҳамкасбимизни илмий фаолиятидаги ютуқлари билан табриклаймиз!

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Муборак бўлсин!

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech