Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Кундузги

Кундузги таълим бакалавриат ва магистратурадан иборат.

Кундузги таълим бакалавриатига Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги академик лицейлар ва ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, шунингдек, ўрта умумтаълим мактаблари битирувчилари ҳамда ўрта махсус маълумотга эга фуқаролар қабул қилинади.

Қуйидаги ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрланади:

1) тезкор-қидирув фаолияти;

2) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти;

3) эксперт-криминалистика фаолияти;

4) жазони ижро этиш фаолияти;

5) хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш;

6) ташкилий-штаб фаолияти;

7) пробация фаолияти.

Мазкур босқичда ўқиш муддати 3 йилни ташкил этиб, битирувчиларга “юрист” малакаси ҳамда “лейтенант” махсус унвони берилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech