Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Аҳоли розилигига масъулият ва ҳамжиҳатлик билан эришилади

27 Октябр 2026, 22:30

82

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар осойишталикни таъминлашнинг муҳим омили бўлмоқда.

ИИВ академияси бошлиғи Рустам Хатамов пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани маҳаллаларида бўлиб, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ўрганишлар “Алишер Навоий” маҳалласидан бошланди. Маҳалла вакиллари ва масъуллар иштирокида жорий йилнинг 9 ойи давомида эришилган натижалар таҳлил қилинди.

Айтиш жоизки, маҳалладаги 1882 та хонадонда 5 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Ҳудудларда ўрнатилган камералар маҳалла марказига интеграция қилинган бўлиб, криминоген вазиятни куну тун назорат қилиш йўлга қўйилган. Бундан ташқари, фуқаролардан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат доимий эътиборда.  

Академия бошлиғи жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ижобий баҳолади. “Маҳалла еттилиги” вакилларига аҳоли билан ҳамкорликни янада кучайтириш, ижтимоий профилактикани тизимли давом эттириш, техник қўриқловга олиш қамровини ошириш, маҳаллани жиноятдан холи ҳудудга айлантириш зарурлигини таъкидлади.

Шундан сўнг “Алпомиш” маҳалласидаги гавжум жойлар ўрганилди. Аҳоли билан мулоқот чоғида криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омиллар, кўп қайд этилаётган ҳуқуқбузарликлар, уларни бартараф этиш чоралари юзасидан фикр алмашилди.

Академия бошлиғи фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини диққат билан тинглади. Масъулларга жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган патруллик гуруҳлари фаолиятини жадаллаштириш, аҳоли ва профилактика инспектори ўртасида тезкор мулоқотни таъминлаш, фуқароларнинг криминоген вазиятдан хабардорлигини ошириш, кибержиноятларнинг олдини олишда “APK Qo‘riqchi” ва бошқа мобил иловалардан кенг қамровда фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.

Ўрганишлар давомида долзарб вазифалар ижросига қаратилган қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech