Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Сиртқи таълим факультети

Сиртқи таълим факультети ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар учун етук касбий тайёргарликка, зарур билим ва кўникмаларга эга, юқори малакали мутахассис ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлашни таъминлайдиган таркибий тузилма ҳисобланади.

Факультетнинг мақсади ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш фаолиятлари бўйича юқори билим, малака ва касбий хислатларга эга олий маълумотли ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлашдан иборат.

Факультетнинг вазифалари:

давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва ўқув дастурларига мувофиқ ўқитиш сифатини таъминлаш;

ички ишлар органлари тизимида “узлуксиз ўқув-карьера” жараёнининг тизимли равишда амалга оширилишини таъминлаш;

замонавий билим ва амалий кўникмаларни пухта эгаллаган, келгусидаги касбий фаолиятида уларни қўллай оладиган мутахассисларни тайёрлаш;

тингловчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш буйича самарали тизим яратиш;

ўқитишнинг интерфаол усуллари, инновацион педагогик хамда ахборот-коммуникация технологиялари, мустақил таълим олиш ва масофавий таълимни амалиётга кенг жорий килиш;

тингловчиларда ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар ходимлари учун зарур бўлган касбий психологик билим ва кўникмаларни шакллантириш;

хорижий давлатларнинг етакчи турдош таълим муассасалари билан тажриба алмашинувини йўлга қўйиш;

ўқув жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида ички ишлар органларининг тегишли соҳавий хизматлари, шунингдек академия кафедралари ва бошқа таркибий тузилмалари билан ҳамкорлик қилиш ва ҳоказо.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech