Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Ўқув-услубий кенгаш

Ўқув-услубий кенгаш академиянинг ўқув ва ўқув-услубий фаолиятини мувофиқлаштирувчи жамоатчилик органи ҳисобланади.

Кенгашнинг мақсади ўқув ишлари, ўқув-услубий ишлар, шахсий таркибни тарбиялаш борасидаги ишлар, профессор-ўқитувчилар таркибининг педагогик малакаларини ошириш, тадқиқот ишлари натижаларини ўқув жараёнига тадбиқ этишни самарали йўлга қўйиш, ўқув ва ўқув-услубий фаолиятни мувофиқлаштиришдан иборат.

Кенгашнинг вазифалари:

ўқув жараёнининг ўқув-услубий таъминоти самарадорлигини ошириш, курсант ва тингловчиларнинг фундаментал базавий ҳамда амалий касбий тайёргарлигини таъминлашда иштирок этиш;

ўқув жараёнини назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан узвий боғлиқлигини, курсант ва тингловчиларда таҳлилий фикрлаш, билимларни мустақил равишда эгаллаш ва улардан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришни таъминлайдиган ўқитишнинг замонавий шакл ва методлари, педагогик, ахборот-коммуникация, инновацион технологиялар асосида ташкил этиш;

фанларни ўқитиш сифати ва даражасини оширишга йўналтирилган ўқув-услубий материалларни белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлаш;

педагог кадрларни тайёрлаш, уларнинг касб маҳорати ва салоҳиятини оширишда иштирок этиш;

кафедра ва циклларнинг ўқув ва ўқув-услубий фаолиятини мувофиқлаштириш;

ўқув, ўқув-услубий, услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни амалга оширилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.

Кенгаш ҳуқуқлари:

ўқув жараёнини такомиллаштиришда иштирок этиш;

ўқув жараёнини ўқитишнинг замонавий шакл ва методлари, педагогик, ахборот-коммуникация, инновацион технологиялар асосида ташкил этилишини назорат қилиш;

назорат турлари натижалари бўйича курсантлар ва тингловчиларнинг ўзлаштиришини таҳлил қилиш ва баҳолаш мезонлари устидан назоратни амалга ошириш;

ўқув, ўқув-услубий жараёнларни такомиллаштириш юзасидан тегишли кафедралар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;

кафедраларнинг ўқув, ўқув-услубий, услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни амалга ошириши юзасидан ҳисоботларини эшитиш;

педагог ходимларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштириш ва амалиётга жорий этишга оид масалаларни кўриб чиқиш;

тайёрланган дарслик, маърузалар курслари, монография, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмаларни чоп этиш учун тавсия қилиш;

академия кенгаши ва раҳбариятининг ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича қарорлари ва кўрсатмалари бажарилишини назорат қилиш;

турли танловларда қатнашиш учун профессор-ўқитувчилар номзодини тавсия этиш;

фан олимпиадалари ва турли танловларда қатнашиш учун курсант ва тингловчилар номзодини тавсия этиш;

академия фаолиятига оид ижтимоий сўровнома ўтказиш, унинг натижаларидан келиб чиқиб ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш.

Ўқув-услубий кенгаш раис, ўринбосар, котиб ва аъзолардан иборат таркибда тузилади. Кенгаш мажлиси ҳар ойда камида бир маротаба ўтказилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech