Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Академиянинг ҳуқуқий мақоми, мақсади ва вазифалари

          Ички ишлар вазирлиги академияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 2 сентябрдаги 447-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.

 

Академия олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади.

 

          Академиянинг мақсади таълим олувчиларни мутахассислик фанлари бўйича чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш, уларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда маънавий-ахлоқий фазилатларини юксалтириш орқали етук малакали кадрлар тайёрлашдан иборат.

 

          Академиянинг вазифалари:

 

          давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ ўқитиш сифатини таъминлаш;

 

          таълим тизимида кадрларни мақсадли касбий тайёрлаш ҳамда жанговар ва жисмоний жиҳатдан тайёрлашни чуқурлаштирилган ҳолда амалга ошириш;

 

          ўқув жараёнини (жумладан, амалиёт, стажировка) кадрлар буюртмачиларининг таклифларини инобатга олган ҳолда ташкил этиш;

 

          олий малакали мутахассислар, шунингдек, илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;

 

          илм-фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш усулларини тизимли такомиллаштириш;

 

          таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича самарали тизимни яратиш, уларда юксак маънавий, ахлоқий, инсонпарварлик ва ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш;

 

          профессор-ўқитувчилар таркибини малакали илмий-педагогик, биринчи навбатда, соҳавий фанларни ўқитишга ихтисослашган кадрлар билан жамлаш, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда катта амалий тажрибага эга бўлган мутахассисларни ўқув жараёнига кенг жалб этиш;

 

          ўқитишнинг интерфаол усулларини, инновацион педагогик ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан, ситуацион машғулотлар, мустақил таълим олиш, масофавий таълим тизимини амалиётга кенг жорий қилиш;

 

          таълим олувчилар ва ўқитувчиларнинг глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш;

 

          таълимда фан ва ишлаб чиқариш уйғунлиги механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётда қўллаш;

 

          ички ишлар органлари фаолиятида, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор-қидирув фаолияти ва жиноятларни тергов қилиш соҳасида мавжуд бўлган муаммоларга оид фундаментал ва амалиётга йўналтирилган илмий тадқиқотлар ўтказиш;

 

          ички ишлар органлари шахсий таркиби, фуқаролар ва аҳолининг ижтимоий тузилмалари ўртасида ҳуқуқий ҳамда илмий билимларни тарғиб қилиш;

 

          таълим бериш ва кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш борасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, битирувчиларни касбга йўналтириш ҳамда хизмат фаолияти мониторингини амалга ошириш;

 

          таълим соҳасида ўзаро фойдали халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, етакчи хорижий таълим муассасалари билан кадрлар тайёрлаш бўйича тажриба алмашиш, ҳамкорликдаги таълим дастурларини жорий этиш;

 

          Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, уларга амалий жиҳатдан ва ахборот-ресурслари орқали кўмаклашиш;

 

          Академия филиал(лар)ининг ўқув-услубий, илмий ишлар ва инновациялар, ўқув-тарбиявий ва халқаро алоқалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

 

          моддий-техник базани замонавий талаблар ва стандартларга мувофиқ яхшилаш ва янгилаб бориш.

 

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech