Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Академия тарихи

         Ички ишлар вазирлиги академияси тарихи XX асрнинг 30-йилларидан бошланади.

 

         Ўша даврда Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари бўлган Самарқанд ва Қўқонда милиция мактаблари фаолият юритган. 1932 йил ушбу муассасалар бирлаштирилиб, Тошкент ўрта махсус милиция мактаби ташкил қилинган. Шунингдек, 1967 йилда Тошкент олий милиция мактаби очилиб, офицер кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилган. Мактабда Ўзбекистон билан бир қаторда, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон Республикалари ички ишлар тузилмалари учун ҳам кадрлар тайёрланган. Мазкур ўқув масканлари Ўзбекистон мустақилликка эришган давргача фаолият кўрсатган.

 

         1991 йил 25 октябрда Тошкент ўрта махсус ҳамда олий милиция мактаблари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тасарруфига ўтказилди. 1994 йил 2 сентябрда Тошкент ўрта махсус ва олий милиция мактаблари негизида Ички ишлар вазирлиги академияси ташкил қилинди. 1995 йилда эса академияга Жанговар байроқ топширилди.

 

         Мустақиллик йиллари мобайнида академия мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари учун юқори малакали кадрлар тайёрлайдиган етакчи олий таълим муассасаларидан бирига айланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech