Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Академия кенгаши

Академия кенгаши доимий асосда фаолият юритувчи коллегиал орган ҳисобланади.

 

Кенгашнинг мақсади академия жамоаси саъй-ҳаракатлари, интеллектуал салоҳияти ва бошқа барча имкониятларини таълим тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Академиянинг таълим ва илмий тадқиқот фаолиятига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, олий таълимнинг давлат таълим стандарти талаблари даражасида мукаммал билим, малака, кўникмаларга эга бўлган етук профессионал кадрлар тайёрлашга йўналтиришдан иборат.

 

Кенгашнинг вазифалари:

 

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни академия фаолиятига татбиқ этиш;

ички ишлар органлари учун етук мутахассис, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, ушбу жараёнларга замонавий илм-фан, техника, технологиялар ҳамда маҳаллий ва хорижий илғор тажрибани жорий этиш;

ўқув дастурларини тасдиқлаш, ижросини назорат қилиш, тайёрланган дарслик ва ўқув қўлланмаларни нашр этишга тавсия этиш;

таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, уларда юксак маънавий, ахлоқий, инсонпарварлик руҳиятини ва ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш;

академиянинг олий таълим соҳасида ўзаро фойдали халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

 

Кенгаш таркиби раис, ўринбосарлар, котиб ва аъзолардан иборат. Академия бошлиғи кенгаш раиси, бошлиқнинг биринчи ҳамда илмий ишларга масъул ўринбосари лавозимига кўра кенгаш раисининг ўринбосарлари ҳисобланади.

 

Кенгаш йиғилиши ҳар чоракда камида икки марта ўтказилади. Заруратга кўра, навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказилиши мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech