Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Сингапурлик мутахассислар машғулот ўтмоқда

28 Октябр 2026, 11:51

71

Илғор хорижий тажрибалар асосида таълим сифатини ошириш, инновацион ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш замонавий таълимнинг ажралмас қисми саналади.

Мазкур йўналишдаги устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги академиясида Сингапур Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди.

Машғулотларда “рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш” таълим йўналиши курсантлари билан бирга, амалиёт ходимлари қамраб олинган. Хорижлик мутахассислар томонидан кибер маконда содир этилган жиноятларни аниқлаш, уларни тергов қилиш, рақамли далиллар билан ишлаш, маълумотларни тиклаш, киберҳужумлардан самарали ҳимояланиш, ахборот технологиялари ёрдамида содир қилинаётган жиноятларга қарши курашиш бўйича Сингапур тажрибаси ёритилмоқда.

Айтиш жоизки, ўқув курсининг илк кунида меҳмонлар академия фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Уларга миллий кадрлар тайёрлаш тизими, ўқув жараёнлари, кейинги йилларда амалиётга жорий қилинган илғор ёндашувлар, мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимидаги кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Машғулотлар давом этмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech