Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Хорижий кадрлар тайёрлаш

Академияда хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўлга қўйилган.

Хорижий таълим олувчилар учун қуйидаги босқичлар мавжуд:

1) бакалавриат;

2) магистратура;

3) таянч докторантура;

4) касбий тайёргарлик (қайта тайёрлаш ва малака ошириш).

Талабгорлар кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилиниб, таълим жараёнлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширилади.

Бакалавриат босқичида ўқиш муддати 3 йилни ташкил этади.

Қуйидаги ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрланади:

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти;

эксперт-криминалистика фаолияти;

жазони ижро этиш фаолияти;

хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш;

ташкилий-штаб фаолияти;

пробация фаолияти.

Магистратура босқичида ўқиш муддати 1 йилни ташкил этади.

Қуйидаги йўналишлар бўйича кадрлар тайёрланади:

“ташкилий-стратегик бошқарув”;

“ташкилий-тактик бошқарув”;

“илмий-педагогик фаолият”.

Битирувчиларга белгиланган намунадаги диплом берилади.

Таянч докторантура дастурини ўзлаштирган ва белгиланган тартибда диссертация ҳимоя қилганларга фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилади.

Қисқа муддатли курсларни тамомлаган хорижий кадрларга гувоҳнома (сертификат) берилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech