Ochiqlik, tezkorlik va xolislik
O'z Ўзб Рус En

Yangiliklar

Криминоген вазият ўрганилди

18 Avgust 2026, 23:11

132

Пойтахтимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва  жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи Рустам Хатамов Бектемир туманида бўлиб, “Нурафшон” маҳалласининг криминоген вазияти билан танишди.

Маълумки, маҳаллада безорилик билан боғлиқ ҳолатлар кўп қайд этилган. Бунга асосан фуқаролар ўртасида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик ва маиший низолар сабаб бўлган. Жиноятларнинг аксарияти бозорлар, савдо мажмуалари, автотураргоҳлар ва аҳоли гавжум бошқа жойларда содир қилинган.     

Шу куни ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида масъул раҳбарлар ва ишчи гуруҳ вакиллари иштирокида умумий криминоген вазият муҳокама қилинди. Ҳудудларда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, хусусан, безорилик жиноятларининг сабаблари ва уларга имкон яратаётган шарт-шароитлар таҳлил қилинди.

Академия бошлиғи маҳаллаларда профилактик тадбирлар қамровини ошириш, “жиноят ўчоқ”лари ва бошқа ҳудудларни камералаштириш орқали криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш кераклигини таъкидлади.

 Шундан сўнг таълим муассасаси вакиллари “Қўйлиқ” деҳқон бозори ва “Compas” савдо мажмуаси фаолияти билан танишди. Ушбу масканлар аҳоли билан доимий гавжумлиги боис, жамоат хавфсизлигини таъминлашда куч ва воситаларни самарали тақсимлаш, ички ишлар, миллий гвардия ва бошқа тузилмалар ҳамкорлигини кучайтириш, видеокузатув камералари имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.   

Бундан ташқари, фуқароларнинг ҳуқуқий масъулиятини ошириш, объектларни техник қўриқловга олишни кенгайтириш, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёшлар билан манзилли ишлаш юзасидан топшириқлар берилди.

Ўрганишлар якунида туман маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш борасида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Chop etish
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech