Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Миллатлараро тотувлик – тинчлик асоси

23 Ноябр 2026, 18:46

154

ИИВ академиясида ўтказилган спорт мусобақалари ёшлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тадбирда Хитой жамоат хавфсизлиги университети талабалари, Хорижий кадрлар билан ишлаш факултетида таълим олаётган тожикистонлик ва қирғизистонлик ёшлар ҳамда академия курсантлари қатнашди.

Мусобақа иштирокчилари баскетбол, волейбол, стол тенниси, бадминтон, армрестлинг, арқон тортиш бўйича беллашиб, куч, матонат ва ғолиблик сари иштиёқларини намоён этдилар.

Муҳими, соғлом рақобат остида ўтган ўйинлар ёшларнинг спортга бўлган қизиқишни ошириш, бўш вақтини мазмунли ташкиллаштириш, мамлакатларимиз ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувликни янада мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимизни тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech